Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЕНАТ ИШЧИ ГУРУҲИ ФАРҒОНАДА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ, ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАРГА ЮҚОРИ БАҲО БЕРДИ

×

 2022-09-24 19:45:27    42

PDF юклаш
Чоп этиш


Аввал хабар берганимиздек, 19-24 сентябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

Бугун вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўрганишлар якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси, ишчи гуруҳи раҳбари Толибжон Мадумаров, сенаторлар, депутатлар, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, котибият ва бўлим бошлиқлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сенат ишчи гуруҳи ҳисоботига кўра, вилоятга инвестиция маблағларини жалб этиш ва инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берилгани қайд этилди.

Хусусан, ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар миқдори бўйича республикада 2-ўринни эгаллаб келаётган Фарғона вилояти йилига ўртача 50 фоизлик ўсиш суръатларини намойиш этиб келмоқда. Вилоятда бугунги кунда жами рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 568 тани ташкил этади. Дунёнинг энг нуфузли “S&P Global Rating” (АҚШ) халқаро рейтинг агентлиги хулосасига асосан, вилоятнинг мустаҳкам молиявий индикаторлари ва юқори иқтисодий салоҳияти учун “B+” яъни “барқарор” даражасидаги кредит рейтинги берилган. Вилоятда жами 91 та кичик ва ёшлар саноат зоналари ташкил этилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича вилоятимиз республикада 1-ўринда, саноат моллари экспортида топ 3 таликка кирган. Йиғилишда шулар хусусида маълумот берилди.

Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ҳамда уларни амалга ошириш, импорт маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, хизматлар соҳасини ривожлантириш, хотин-қизлар тадбиркорлигига кўмаклашиш, янги иш ўринларини яратиш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Олдинда турган вазифалар ҳақида вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашевнинг маърузаси эшитилиб, аниқланган муаммоларни Республика, вилоят ва ҳудудлар кесимида ҳал этиш чора-тадбирлари келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram