Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ЮНЕСКОНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ РАҲБАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2022-09-24 21:45:54    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади бошчилигидаги таниқли мутахассислар ва экспертлардан иборат делегация вакилларини қабул қилди.

Учрашувда жорий йил 20-22 октябрь кунлари Марғилон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивалига ҳозирлик кўриш, уни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар бўйича муҳокама олиб борилди.

Меҳмонлар 20 октябрь куни фестивалнинг расмий очилиш маросими ўтказилиши, унда шаҳарга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Ҳунармандлар шаҳри мақоми белгиланган махсус сертификат топширилишини маълум қилишди.

Шунингдек, фестивалга ташриф буюрувчи халқаро экспертлар ва дизайнерларни кутиб олиш ва фестиваль давомида улар учун қулай шароитлар яратиш билан боғлиқ ташкилий масалалар, “Атлас байрами” миллий матолар фестивалига бағишланган китоб чоп этиш, фестивални кенг миқёсда ёритиш учун хорижий, республика ва маҳаллий ОАВларни жалб қилиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Вилоят ҳокими фестивални ўтказишга юқори даражада тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилиб, барча ташкилий масалалар бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида иш ташкил қилинаётганини билдирди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Аҳмедов, Марғилон шаҳар ҳокими Адхам Зиявитдинов, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Расулжон Мирзааҳмедов ҳам иштирок этдилар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган ушбу фестиваль Марғилон ипакчилигининг довруғини дунёга танитишда, ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram