Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 150 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯ КОМПАНИЯСИ ЭКОШАҲАРДА МИКАДО СИТИ МАЖМУАСИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ БОШЛАМОҚДА. ФАРҒОНАДА ЯПОНИЯ ИНВЕСТИЦИЯСИ БИЛАН ЧИҚИНДИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ КОРХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

×

 2022-09-29 08:30:59    300

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Учрашувда “Mikado develop and investment” компанияси томонидан Фарғонада қад ростлаётган Экошаҳар ҳудудида амалга оширилаётган меҳмонхона-резиденция, савдо-туризм мажмуаси ва Япон боғидан иборат МИКАДО СИТИ мажмуаси лойиҳасининг бориши муҳокама қилинди.

Компания раҳбари Окудa Тaкефуми МИКАДО СИТИ мажмуаси қурилиши учун ер майдони аукцион орқали расмийлаштириш якунлангани, ҳозирда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Яқин муддатда лойиҳанинг тамал тоши қўйилиши билдирилди.

Японияликларга Экошаҳар ҳудудида ташқи муҳандислик коммуникациялари тармоқларини қуриш учун 40 миллион доллар маблағ ажратилганлиги, 3-4 ой муддатда газ, сув, электр ва канализация тармоқлари мажмуа чегарасига қадар тортилиши маълум қилинди.

Муҳокамалар натижасида МИКАДО СИТИ мажмуаси қурилиши лойиҳасини белгиланган муддатда амалга оширилишини таъминлаш учун икки томонлама йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Лойиҳага кўра, мажмуа 4 қаватли япон саройлари меъморчилигидаги люкс меҳмонхона, 60 блокдан иборат ҳар бирининг майдони 50 метр квадрат бўлган савдо дўконлари ҳамда уларнинг уст қаватида 60 та апартаментлар, япон боғи, бассейн, сауна, спа-салони, конференциялар залидан иборат бўлади.

Учрашувда иштирок этган Sansei компанияси президенти Aкaзaва Мaсaки вилоят раҳбарига Фарғонада икки босқичда ташкил этиш режалаштирилаётган чиқиндини қайта ишлаш корхонаси лойиҳасини тақдим этди.

Қиймати 10 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида Экошаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудлардаги чиқиндиларни ажратиш ва қайта ишлаш бўйича Япония технологиясига асосланган экологик тоза корхона ташкил этиш кўзда тутилаётган бўлса, иккинчи босқичда чиқиндиларнинг қайта ишлаш мумкин бўлмаган қисмини ёқиш орқали электр энергия ишлаб чиқаришга асосланган корхона ташкил этиш режа қилинган.

Лойиҳани маъқуллаган вилоят ҳокими, уни Фарғона тумани Саткак қишлоғи яқинида жойлашган марказий чиқиндихона ҳудудида амалга ошириш, Экошаҳар ҳудудидаги чиқиндилар билан бирга чиқиндихона ҳудудидаги чиқиндиларни ҳам қўшиб қайта ишлашни таклиф қилди. Бу таклиф япониялик инвестор томонидан ижобий қабул қилинди. Лойиҳани амалга ошириш учун ҳамкорликда иш ташкил этишга киришилиши белгиланди.

Мулоқот чоғида Sanctuary компанияси раҳбари Уэмурa Мaсaто билан Фарғонада Япон ресторанлари ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида дронлардан фойдаланиш технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов ҳам иштирок этди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram