Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 199 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГЕРМАНИЯНИНГ МАХСУС КИЙИМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ИХТИСОСЛАШГАН ЙИРИК “TEAMDRESS HOLDING GMBH” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА БУЮРТМАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ОРТИДАН ЎЗ КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ҲАМ ҚАРОР ҚИЛДИ

×

 2022-09-29 10:31:57    339

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Германиянинг “Teamdress Holding GmbH” компанияси директори Коринна Хорндални қабул қилди.

Учрашувда “Teamdress Holding GmbH” томонидан Фарғона вилояти тикув-трикотаж соҳаси салоҳиятидан фойдаланган ҳолда Европа бозори учун Фарғонада маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган лойиҳанинг бориши муҳокама қилинди.

Европада иқтисодиётнинг турли соҳалари ходимлари учун иш кийимлари етказиб берувчи йирик тузилмалардан бири бўлган “Teamdress Holding GmbH” компанияси турли мамлакатларда жойлашган саноат корхоналари, соғлиқни сақлаш, ўт ўчириш, қутқарув хизматлари, умумий овқатланиш тармоғи ходимлари, ишчилар ва бошқа соҳа вакиллари учун махсус кийим ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар тармоғига эга.

Коринна Хорндал Фарғонадаги текстиль корхоналари томонидан “Teamdress Holding GmbH” буюртмалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати кутилганидан ҳам юқори бўлганини таъкидлади. “Teamdress Holding GmbH” директори компания Фарғонадаги мавжуд малакали ишчи кучи ва хорижий инвесторларга яратилган шароитлардан келиб чиқиб вилоятимизда ўз ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этишга қарор қилганини маълум қилди. Дастлабки синов босқичида 200 тага яқин иш ўрни яратиладиган ушбу корхона, кейинчалик йирик ишлаб чиқариш мажмуасига айлантирилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими лойиҳа учун кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат балансида бўлган бўш турган бино иншоотлардан ижара асосида ишлаб чиқариш майдони ажратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.

Коринна Хорндал вилоятдаги текстиль корхоналари билан ҳамкорлик жараёнида ишлаб чиқариш жараёнининг самарадорлигини ошириш ҳамда сифатини юксалтириш мақсадида махсус халқаро AAMT дастури ёрдамида ташкил этилган ўқув амалиётлари натижасида тикувчиларнинг самарадорлиги бир неча баробар ошишига эришилганини қайд этди.

Мамлакатимизда касбий таълимни ривожлантириш борасида Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳа доирасида “Teamdress Holding GmbH” компанияси томонидан Марғилондаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини биргаликда олиб боришга, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни таъминлашга қаратилган дуал таълим ташкил этилаётгани ҳам маълум қилинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram