Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ЯНГИ ХИЗМАТ УЙЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-09-29 16:19:13    65

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчилари учун янги қуриб битказилган хизмат уйларини ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев иштирок этдилар.

Хизматчиларни янги уйлар билан қутлаш учун сўз олган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги ислоҳотлар доирасида бошқа соҳаларда бўлгани каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини такомиллаштириш ва улар учун қулай шароитлар яратиш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этиб, аҳоли тинчлиги ва осойишталикни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган Миллий гвардия ҳарбий тузилмаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Вилоят ҳарбий-маъмурий сектори иш режаси доирасида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланган 2 ва 3 хонали 20 та хонадон калитлари ҳарбий хизматчиларга тантанали топширилди.

Рамзий тасма қирқилиб, тадбир иштирокчилари янги хонадонлардаги шарт-шароитлар билан танишдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram