Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭЛНИ МАЪРИФАТ АСРАЙДИ: ФАРҒОНАДА ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-10-01 00:06:39    37

PDF юклаш
Чоп этиш


1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бугун Фарғона шаҳридаги "Афросиёб" тантаналар мажмуасида вилоят байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларидан келган 300 нафардан зиёд ўқитувчи ва мураббийлар, олий таълим муассасалари ректорлари ва профессор-ўқитувчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Ўзининг машаққатли меҳнати, ижодий салоҳияти билан жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўқитувчи-мураббийларни, нуроний устоз фахрийларни табриклаш учун сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбари бошчилигидаги улкан ислоҳотлар доирасида таълим соҳасининг ривожи устуворлик касб этаётганини, жамиятимизда ўқитувчиларнинг шаъни ва ҳурматини улуғлайдиган муҳит шаклланаётганини таъкидлади.

Улуғ маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатнинг тинчи ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлиқдир,” деган сўзларини иқтибос қилиб келтирган вилоят раҳбари, азалдан илм ва маърифат замини бўлиб келган Фарғонада таълим соҳасида сўнгги йилларда эришилаётган юқори натижаларни алоҳида қайд этди.

Тадбирда вилоятимиз шаҳар-туманларидаги олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим мактаблари директорлари, фахрий устозлар, бугунги кунда таълим тизимининг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва мураббийларнинг катта гуруҳи вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Таниқли санъаткорлар томонидан жонли ижрода куйланган куй-қўшиқлар, гўзал тароналар эса ўйин-кулгуларга уланиб, барчага кўтаринки кайфият бағишлади.









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram