Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАСКАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛИБ, ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

×

 2022-10-01 10:06:02    64

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувасой шаҳрида Маънавият ва маърифат маскани ташкил этилиб, тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди. Сўнгги икки йил ичида Фарғона вилоятида 8 та ҳудудларда мана шундай замонавий Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилди.

Президент раислигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш юзасидан кўрсатма берилган эди. 2021 йил 26 мартдаги қарор асосида эса 2021-2023 йилларда барпо этиладиган масканлар манзилли рўйхати тасдиқланганди.

Маънавият маскани очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Мамажонов, нуронийлар, ёшлар, зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда бу каби қулайлик ва имкониятлар маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқишини, ижодкор ёшлар учун мулоқот майдони бўлганлигини таъкидлашди. Умумтаълим мактабларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан тайёрланган кўргазмалар ва дастур барчада катта таассурот қолдирди.

Маскан талаблар асосида жиҳозланиб, турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ҳунармандлар учун хона ажратилган. Анжуманлар залида турли тадбирлар ташкил этиш мумкин. Ўттиз мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона китобхонлар ихтиёрида. Шунингдек, кириш қисмига ибратли сўзлар туширилган баннерлар ўрнатилган ҳамда масканга кириш қисмидаги ўнг ва чап томонларида Республикамиз ва вилоятимиз ҳудудларидан етишиб чиққан алломалар, шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берувчи композиция жойлаштирилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram