Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати, шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан Ёш мутахассисларни танлаш ДАСТУРИ

 2022-10-20 22:26:23    140

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати, шаҳар ва туман ҳокимликлари (кейинги ўринларда – маҳаллий ижро ҳокимликлари) томонидан “Ёш мутахассисларни танлаш” дастури (кейинги ўринларда – Дастур) Олий таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда – ОТМ) битирувчи курсида ўқиётган қобилиятли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш бўйича комплекс чора-тадбирларни назарда тутади.

Дастур мақсади – давлат хизматига энг муносиб кадрларни танлаш ва истиқболли кадрларни тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш ҳамда ОТМ битирувчиларини давлат хизматига жалб қилиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Дастур вазифалари:

олий таълим муассасалари ҳамда давлат хизмати ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш;

энг салоҳиятли ва билимли битирувчиларни селекция қилиш;

номзодларни маҳаллий ижро ҳокимликларига стажировка ўташ учун йўналтириш ҳамда “устоз-шогирд анъанаси” асосида тажрибали
устоз-менторларга бириктириш;

стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчиларни танлов (суҳбат) асосида давлат хизматига ишга қабул қилиш.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Дастурда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

Олий таълим муассасаси – бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминловчи давлат таълим муассасаси;

битирувчи – ОТМ кундузги шаклининг бакалавриат босқичи битирув курс талабалари;

Маҳаллий ижро ҳокимликларида стажировка ўташ – ёш мутахассисларни давлат хизматига тайёрлаш, касбий фаолият маъсулиятини ҳис этиш ва тажрибали мутахассисларнинг иш фаолиятини ўрганиш орқали ОТМда олган назарий билимларини амалий мустаҳкамлаш жараёни.

малака талаблари – маълум бир давлат фуқаролик лавозимига стажёр бўлиш учун номзодларга нисбатан маҳаллий ижро ҳокимликлари томонидан белгиланадиган тегишли маълумот, шунингдек билим ва касбий компетенциясига қўйилган талаблар;

стажировка раҳбари – маҳаллий ижро ҳокимликларидаги стажировка жараёнини мувофиқлаштириш масъулияти юкланган раҳбар ходими.

устоз-ментор – стажировка ўтаётган битирувчиларга давлат хизматидаги фаолиятида “устоз-шогирд” анъанаси асосида зарур ташкилий кўрсатмалар берувчи, уларни техник хавфсизлик қоидалари билан таништирувчи, амалий кўникма ва малакаларни ўргатувчи, стажировка даврида талаба эгаллаган кўникмаларни баҳолаш юкланган тажрибали давлат фуқаролик хизматчиси.

шахсий ривожланиш режаси – битирувчининг маҳаллий ижро ҳокимликларида стажировкаси давомида ўзлаштириши лозим бўлган билим
ва кўникмалар муддатлар кесимида акс эттириладиган ҳужжат.

кадрлар захираси – маҳаллий ижро ҳокимликларидаги лавозимларни салоҳиятли, ёш кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайдиган, юқори малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.

2-боб. Танлов ўтказиш тартиби

  1. “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” 1-иловадаги дастурни амалга ошириш схемаси бўйича тегишли босқичларда ва белгиланган муддатларда амалга оширилади.
  2. Маҳаллий ижро ҳокимликларининг расмий саҳифаларида
    “Ёш мутахассисларни танлаш дастури” бўйича стажировка танлови ҳақида эълон берилади ва тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилади.
  3. Номзодлардан стажировка танловида иштирок этиш учун аризалар онлайн шаклда (телеграм бот орқали) қабул қилинади.
  4. Техник талабларга мувофиқ ариза эгаларига саралаш босқичида иштирок этишга йўлланма юборилади.
  5. Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, давлат фуқаролик хизмати ва коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик, давлат тили, ахборот технологиялари бўйича билим даражасини аниқлаш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан ташкил этиладиган махсус тест синовидан ўтадилар.
  6. Тест синовлари базаси маҳаллий ижро ҳокимликлари буюртмасига биноан ушбу маҳаллий ижро ҳокимлиги маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади.
  7. Тест босқичи давлат органи билан ҳамкорлик қилаётган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиалининг махсус компьютер хоналарида ўтказилади. Танлов жараёнлари маҳаллий ижро ҳокимликлари  томонидан мувофиқлаштирилади.
  8. Тест босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар (71 фоиздан юқори) маҳаллий ижро ҳокимликлариида тузилган танлов комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилади.
  9. Номзодлар кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ жадвал бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижаларига кўра, синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларни стажировкага қабул қилиш ҳақида маҳаллий ижро ҳокимликларининг фармойиши чиқарилади.
  10. Стажировка жараёнини намунали якунлаган ёш мутахассислар стажировка ўтаган маҳаллий ижро ҳокимликларининг кадрлар захирасига киритилади.

3-боб. Cтажировкани ташкил этиш қоидалари

  1. Стажировка танловлардан муваффақиятли ўтган битирувчи билан
    3-иловага мувофиқ тузиладиган стажировка шартномаси асосида ташкил қилинади.
  2. Мазур шартномада стажировкани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шартнома предмети, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қабул қилувчи ҳокимликнинг иш фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда стажировкани ўташ тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати
    ва бекор қилиш асослари, шунингдек, тарафларнинг жавобгарлигига
    оид нормалар назарда тутилади.
  3. Стажировка уч ойдан кам бўлмаган ҳамда бир йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
  4. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ёш мутахассисларни танлаш дастурини амалга ошириш жараёнларини мувофиқлаштиради. Стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради. Хусусан:

ОТМга дастур ва илова ҳужжатларни тақдим этади;

танлов жараёнларини белгиланган мезонлар асосида шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлайди;

стажировкага жалб қилинган талабалар маълумотларини умумлаштиради;

стажировка якунлари бўйича ҳисобот (тақдимот) жараёнларида иштирок этади;

дастурни амалга ошириш схемаси бўйича барча босқичлардаги
чора-тадбирларни мувофиқлаштиради;

стажировка ўташда ёшлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш юзасидан мониторингни амалга оширади;

стажировка якунлари бўйича маҳаллий ижро ҳокимликларининг ҳисобот ва таклифларини умумлаштиради.

  1. Шаҳар ва туман ҳокимликлари стажировкани ташкил этишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий чораларини кўради. Хусусан:

синов жараёнларини адолатли ва шаффоф тарзда ташкил этади;

малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан стажёр билан ишлаш кўникмасига эга бўлган стажировка раҳбари ва устоз-менторни тайинлайди;

битирувчиларни стажировка даврида ўз ходими сифатида фаолият олиб бориши учун ҳокимнинг фармойишини чиқаради;

стажировка дастурига мувофиқ битирувчиларга жорий қилинадиган шарт-шароитлар (шахсий ҳимоя, моддий-техника воситалари бошқалар)ни яратади;

стажёрларга мавжуд адабиётлар, техник ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятларини беради;

ҳокимликнинг ички меҳнат интизомини бузган стажёр билан тузилган стажировка шартномасини белгиланган тартибда бекор қилади;

битирувчи стажировкани ўташ даврида ҳокимликда бахтсиз ҳодисага учраган ҳолатлар бўйича жавобгарлик масалаларини қонунчилик ҳужжатлари асосида кўриб чиқади;

16. Стажировка раҳбари ҳокимликда стажировка ўтаётган барча битирувчиларга раҳбарлик қилади. Унинг вазифалари:

давлат фуқаролик хизмати ҳокимликнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлимлари бўйича талабаларни тақсимлайди, объектнинг тузилиши, фаолият йўналишлари ва ўзига хос хусусиятлари билан таништиради;

стажёр билан стажировка ўташ шартномасини имзолайди;

стажёрлар билан ҳокимлар ва уларни ўринбосарларининг учрашувини ташкил этади.

17. Устоз-ментор сифатида давлат хизматида камида уч йиллик тажрибага эга, меҳнат жамоасида обрў-эътиборли давлат хизматчиси
“устоз-шогирд” анъанаси асосида кўпи билан икки нафар битирувчига бириктирилиши мумкин. Унинг вазифалари:

стажёрларга иш фаолияти ва техника хавфсизлиги бўйича тушунтириш, шунингдек қабул қилувчи ҳокимликнинг ички тартиб қоидалари ва иш режимининг хусусиятлари бўйича йўл-йўриқ кўрсатади;

стажировка дастурига тааллуқли материаллардан фойдаланиш
тартиб-қоидаларини ўргатади;

стажёр иш кунининг белгиланган давомийлигига ва стажёрнинг шахсий иш режасига риоя этилишини назорат қилади;


18. Стажёр маҳаллий ижро ҳокимликларида стажировка ўташда:

стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;

стажировка шартномаси билан юклатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш;

стажёрнинг шахсий иш-режасида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;

стажировка ўташ тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилиши;

фаолиятида фойдаланиши мумкин бўлган материаллар тўпламини шакллантириши;

ҳокимликнинг ички меҳнат тартиб қоидалари ва ходимлари фаолиятининг тартибини белгиловчи ҳужжатларга риоя қилиши шарт.

4-боб. Стажировкани ўташ тартиби

18. Стажировка уч босқичга бўлинади:

тайёрлов;

асосий;

ҳисоботларни топшириш ва баҳолаш.

19. Стажировка тайёрлов босқичининг биринчи кунида стажировка раҳбари томонидан йиғилиш ўтказилади. Йиғилишда талабалар стажировкани ўташ дастури билан танишадилар, унинг мақсад ва вазифаларига тааллуқли кўрсатмалар, стажировкани ўташ ва
4-иловадаги ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби ҳақида хабардор қилинадилар.

20. Стажировка ўташнинг бошида талабалар қабул қилувчи ҳокимликнинг тузилиши, фаолият йўналишлари, ўзига хослиги билан танишадилар ҳамда стажировка раҳбари ва бириктирилган устоз-ментор билан биргаликда стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича 5-иловага мувофиқ, шахсий иш режа жадвалини тузадилар.

20. Стажировканинг асосий босқичида битирувчи бевосита стажировкани ўташ дастурини бажариш бўйича шахсий иш режада кўрсатиб ўтилган ишларни бажаради.

21. Стажировка якунлари бўйича ҳисоботни топшириш сўнгги босқич ҳисобланади. Белгиланган тартибдаги ҳисобот-тақдимот стажировка раҳбари, устоз-ментор ва ҳокимлик вакили томонидан баҳоланиб тасдиқланади.


22. Стажировкани муваффақиятли якунлаган битирувчилар маҳаллий ижро ҳокимликлари томонидан 5-илова асосида тасдиқланган сертификат билан тақдирланади. Мазкур сертификат асосида битирувчиларни давлат хизматига ишга қабул қилишда имтиёз назарда тутилади.

6-боб. Давлат хизматига ишга қабул қилиш

23. Маҳаллий ижро ҳокимликлари томонидан олтинчи даражали давлат хизматчилари (мутахассис) вакант штат бирликларининг ўн фоиздан кам бўлмаган миқдорида ёш мутахассислар учун лавозимлар рўйхатини шакллантиради.

24. Рўйхатдаги лавозимлар учун битирувчиларга алоҳида малака талаблари ишлаб чиқилади.

25. Дастур асосида Стажировкани муваффақиятли тамомлаган, сертификатга эга битирувчилар ҳокимликдаги танлов комиссияси томонидан ўтказиладиган суҳбат асосида ишга қабул қилинади.

26. Дастур бўйича стажировка ўтаётган битирувчиларга тегишли маҳаллий ижро ҳокимлиги томонидан (ҳокимликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан) базавий миқдорининг бир баробаридан уч баробаригача миқдорда стипендиялар берилади.

7-боб. Якуний қоида

27. Мазкур Дастур бўйича юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

Юклаб олиш