Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Фарғона вилояти ҳокимлиги ва шаҳар, туман ҳокимликларида 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

 2022-07-20 14:38:05    158

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида вилоят ҳокимлигига жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари томонидан 2 908 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврида 2 028 тани ташкил этган ёки 143,4 фоизга кўпайган.

Мурожаатларни тўлиқ ва сифатли кўриб чиқилмаганлиги, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги натижасида мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Қўқон (196,5%), Қувасой (189,1%), Марғилон (166,7%) шаҳарлари, Сўх (233,3%), Учкўприк (222,7%), Боғдод (172,9%), Тошлоқ (149,3%), Ўзбекистон (148,6%), Фурқат (148%), Қува (140,2%), Қўштепа (131,3%), Риштон (125,9%) туманларида ортган.

Мурожаатларни соҳалар кесимида таҳлил қилиш, жойларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чоралари кўрилмаётганлиги натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан иш билан таъминлаш (401,9%), коммунал-хизмат соҳасида 305,7%, ижтимоий нафақа тайинлаш (230,9%), соғлиқни сақлаш (226,4%), моддий ёрдам (218%), банк кредити (213,5%), электр таъминоти (210,7%), ҳокимият идоралари ишлари фаолияти (176,5%), маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти (150,9%) масалалари бўйича мурожаатлар сони ортган.

Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳатларда ахолининг фаровон турмуш кечиришлари учун барча шарт-шароитларни яратиш, бу борада ахолининг муаммоларини аниқлаш ва уларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгиланган.

Жорий йилнинг 13 июнь куни вилоят ҳокими томонидан берилган топшириққа асосан вилоятда мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан “Долзарб 45 кунлик” доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Биринчи навбатда, вилоятда аҳолиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 100 ва ундан ортиқ мурожаат этган 76 нафар ва мунтазам мурожаат қилувчи 160 нафар фуқаронинг мурожаатлар бўйича кўрилган чоралар ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари орқали5 келиб тушаётган мурожаатларни қайта ўрганиш ва ижобий ҳал этиш даражасини кўтариш бўйича олиб борилган ишлар натижасида вилоят бўйича мурожаатларни ижобий ҳал этиш 36,9 фоиздан 53,4 фоизга ортди.