Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ КАТТА ТАНТАНА БИЛАН НИШОНЛАНДИ

×

 2022-11-01 23:02:36    250

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги "Афросиёб" тантаналар мажмуасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоят Кенгаши томонидан 11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Қобилжон Қирғизалиев, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятдаги йирик иш берувчи корхоналар раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар касаба уюшмалари ходимлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда мамлакатимиздаги энг йирик жамоат ташкилотларидан бири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган соҳа ходимларини байрам билан самимий қутлаб, касаба уюшмалари фаолиятини ривожлантиришда Фарғонада ўзига хос тажриба мактаби яратилганини эътироф этди. Хусусан, биргина “Аёллар дафтари” билан ишлаш борасида вилоятда 75 минг нафардан зиёд хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилгани алоҳида қайд этилди.

Бугунги кунда вилоятимизда касаба уюшмалари тизимида 3,5 мингдан ортиқ бошланғич ташкилотларда 462 мингдан зиёд фаоллар фидокорона меҳнат қиляпти. Улар корхона ва ташкилотларда ишчи-ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, муносиб меҳнат шароитларини яратишда фаол иштирок этиб келяпти.

Байрам тадбирида соҳанинг қатор фидойилари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан эълон қилинган «Энг яхши сектор раҳбари», «Энг яхши маҳалла фуқаролар йиғини раиси» ва бошқа турли танловларнинг ғолибларига диплом ва пул мукофотлари тақдим этилди.

Эл ардоғидаги таниқли санъаткорлар иштирокидаги куй-қўшиқлар эса барчага қувонч улашди.
































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram