Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЯПОНИЯНИНГ “WILLTEC” КОМПАНИЯСИ ФАРПИ ҚОШИДА ҚУРИЛИШ ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ЙЎНАЛИШИДА ТАЪЛИМ ОЛУВЧИ ТАЛАБАЛАР УЧУН ЎҚУВ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТАДИ

×

 2022-11-02 10:24:47    260

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг “Willtec” компанияси президенти Чикара Миягини қабул қилди.

Учрашувда “Willtec” компанияси томонидан Фарғона Политехника институти қошида қурилиш ва ахборот технологиялари йўналишида таълим олувчи талабалар учун ўқув маркази ташкил этиш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Фарғона вилояти ва Япония ўртасида ҳамкорлик алоқалари ҳар томонлама ривожланиб бораётгани мулоқот чоғида алоҳида қайд этилди.

Япониянинг Осака шаҳрида жойлашган “Willtec” компанияси роботехникалар ишлаб чиқариш, қурилиш ва ахборот технологиялари соҳаларига ихтисослашган йирик компания бўлиб, 6 мингдан зиёд ишчи ходим фаолият олиб боради. “Willtec” Япониянинг илғор компаниялари учун малакали мутахассислар тайёрлаб бериш билан ҳам шуғулланади.

Вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида ўзбекистонлик ёшларнинг билим ва салоҳиятини юқори баҳолаган Чикара Мияги, “Willtec” томонидан Фарғонада ташкил этиш режалаштирилаётган ўқув маркази битирувчилари, ўз мутахассисликлари бўйича фаолиятларини Японияда муваффақият билан давом эттиришларига ишонч билдирди.

Келгуси йилдан фаолият бошлаши белгиланган ўқув марказида ФарПИда қурилиш ва ахборот технологиялари йўналишида таълим олувчи талабалар япон тили ҳамда мутахассислик бўйича Япония технологиялари ва методикаси асосида бепул ўқишлари учун имконият яратилади. Икки ярим йиллик курсни муваффақиятли тамомлаган талабалар Япониядаги йирик компанияларда доимий иш билан таъминланадилар.

Фарғонада Япония билан ҳамкорликда касбий таълим ҳамда япон тилини ўргатиш бўйича қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга ошириб келинаётганини қайд этган Хайрулло Бозоров, дунёда сифат даражаси бўйича юқори кўрсаткичлардан бирини эгаллаган Япония таълим тизимининг Фарғонада техник соҳа мутахассисларини тайёрлашда ҳам тадбиқ этилиши вилоят учун ўта аҳамиятли бўлишини таъкидлади ва лойиҳани вилоят ҳокимлиги томонидан тўла қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида бўлиб ўтган учрашувда, ушбу шаҳарчада Япониянинг “Mikado” компанияси томонидан амалга оширилаётган меҳмонхона-резиденция, савдо-туризм мажмуаси ва Япон боғидан иборат МИКАДО СИТИ мажмуаси лойиҳаси юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Ҳожиқўзижон Исақов, Фарғона политехника институти ректори Ўктам Саломов иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram