Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 118 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ЗУЛАЙҲО МАҲКАМОВА ИШТИРОКИДА “ОҚИЛА АЁЛЛАР” ҲАРАКАТИ ФАОЛЛАРИ ОЛДИДА ТУРГАН ВАЗИФАЛАР КЕЛИШИБ ОЛИНДИ

×

 2022-11-02 19:51:31    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси ва шаҳар-туман бўлимлари раҳбарлари, уларнинг қошида ташкил этилган “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари иштирок этдилар.

Жорий йилнинг 1 март куни давлатимиз раҳбарлари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда обрў-эътиборли, катта тажрибага эга фаоллардан иборат «Оқила аёллар» ҳаракатини ташкил этиш ғояси илгари сурилган эди. Бугунги тадбирда ушбу ташаббус жамиятда янги маънавий макон яратишда, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни жамиятга сингдиришда, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлганлиги қайд этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августда қабул қилинган “Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, жойлардаги ижроси ҳақида сўз борди.

Зулайҳо Маҳкамова оилалардаги ажримларнинг олдини олишда, оилавий келишмовчиликларни бартараф этишда, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишда, бандлигини таъминлашда “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари бирдамликда, ҳамжиҳатликда ташаббус кўрсатишлари зарурлигини таъкидлади.

Жамоатчилик асосида иш юритаётган “Оқила аёллар” ҳаракатининг вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасида 40 нафар, туман, шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимларида 30 нафар, ҳар бир маҳаллада 15 нафардан энг фаол, ташаббускор аёллардан иборат бошланғич гуруҳлари фаолият бошлаган. Бугунги тадбирда “Оқила аёллар” ҳаракати вилоят етакчиси, Вилоят Қизил ярим ой жамияти раиси Юлдузхон Раҳимова ҳамда ҳаракат аъзолари олдида турган аниқ вазифалар келишиб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram