Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КАСБ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ФАРҒОНАЛИК ҚАТОР ТИББИЁТ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАР БИЛАН МУКОФОТЛАНДИЛАР

×

 2022-11-12 09:23:12    52

PDF юклаш
Чоп этиш


“Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Президент фармони эълон қилинди.

Мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, соғлиқни сақлаш тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, замонавий даволаш усулларини амалиётга кенг тадбиқ этиш, соҳага доир дастурлар ижросини муваффақиятли амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори салоҳиятга эга мутахассисларни тайёрлаш йўлидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳи, шу жумладан, Фарғона вилояти вакиллари ҳам, орден ва медаллар билан мукофотландилар.

II даражали «Саломатлик» ордени билан

Алихожаева Назорат Арипходжаевна - Фурқат туманидаги «Ингичка» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори;

«Дўстлик» ордени билан

Искандарова Сайёрахон Муталибовна - Қувасой шаҳар тиббиёт бирлашмасининг қон қуйиш бўлими ҳамшираси;

«Соғлом турмуш» медали билан

Ашурова Манзурахон Джалолдиновна - Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг овқатланиш, болалар ва ўсмирлар гигиенаси кафедраси мудири;

«Шуҳрат» медали билан

Муйдинов Жавлонбек Иброхимович - Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиохирургия бўлими мудири;

Абдусаматов Шовкат Абдумухторович - Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram