Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТАЪЛИМ ВА МАДАНИЯТ СОҲАЛАРИДА ФАРҒОНА ВА КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ ҚАДАМЛАР

×

 2022-11-12 11:46:15    115

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбари Эдвард Ким бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона ва Корея республикаси ўртасида ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари, хусусан, таълим ва маданият соҳаларида амалга ошириш режалаштирилаётган инвестициявий ва ижтимоий лойиҳалар муҳокама қилинди.

Кореянинг “Edulink Global” компанияси президенти Чунгрим Хан вилоят ҳокимига Фарғона шаҳрида барпо этишга киришилаётган замонавий мактабгача таълим муассасаси лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари ҳақида маълумот берди. Инновацион таълим тизимига асосланган ва юқори даражада инглиз, корейс ва рус тиллари ўргатишга ихтисослашган ушбу мактабгача таълим муассасаси қурилиш ишлари яқин ойларда бошланиши ҳамда келгуси 2023 йил ўрталарида фойдаланишга топширилиши маълум қилинди. Ушбу муассаса дастлабки босқичда 400 ўринли бўлиши режалаштирилган.

Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг жорий йил март ойида Кореяга ташрифи доирасида Сеулда Чунгрим Хан билан музокаралар ўтказилиб, вилоят ҳокимлиги ва “Edulink Global” компанияси ўртасида Фарғонада мактабгача таълим соҳасига инвестиция киритиш юзасидан қиймати 2 миллион доллар бўлган ҳамкорлик меморандуми имзоланганди.

Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбари Эдвард Ким, жорий йил 16-17 декабрь кунлари Фарғонада ташкил этилиши режалаштирилаётган Корея оркестри концертига тайёргарлик ҳақида гапириб, ушбу тадбирга Кореядан 60 нафардан зиёд санъаткорлар, шунингдек, қатор ОАВ вакиллари ташриф буюриши кўзда тутилаётгани, ўзбекистонлик ижрочилар билан бирга қўшма чиқишлар ҳам ташкил этилишини маълум қилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Хуршиджон Аҳмедов ҳам иштирок этишди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram