Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИКДА ЕТИШТИРИЛГАН ЛАЙМ ВА ЛИМОНЛАР ХОРИЖГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНМОҚДА

×

 2022-11-12 20:48:15    220

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманининг марказдан ўн беш чақирим олисда жойлашган “Тожик” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан томорқада цитрус мева – лимон етиштириш борасида ўзига хос тажриба мактаби яратилган. 

Ҳозирги кунда ҳудуддаги 760 та хонадонда 4 минг 100 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ аҳолисига томорқа сифатида ажратилган 47 гектар ернинг 36 гектарида иссиқхоналар ташкил этилган.

Камолхон Туропов маҳалланинг лимон етиштириш борасида катта тажрибага эга миришкор деҳқонларидан ҳисобланади. Ҳамқишлоқлари сингари унинг хонадонидаги термос усулида иситиладиган 20 сотихли камхарж иссиқхонасида йилига ўртача 14 тонна лимон олинади. Бугун бозордаги энг арзон нархда ҳам бу 70-80 миллион сўмни ташкил этади. 

Мазкур ҳудудда етиштирилган лимон ва мева-сабзавотларни қиш мавсумида ҳам бир маромда сақлаш мақсадида маҳаллий тадбиркорлар ташаббуси билан 1 минг 150 тонна сиғимга эга иккита замонавий музлатгичли омборхона барпо этилган. 

Ҳозирда учкўприклик миришкор томорқачилар томонидан кунига 20-40 тонна лимон Россиянинг турли ҳудудларига экспорт қилинмоқда.

Маълумот учун, Учкўприк туманида 13 та маҳалла фуқаролар йиғини лимон етиштиришга ихтисослашган. Мазкур маҳаллалардаги хонадонлар томорқаларида қарийб 73 гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, уларда йилига ўртача 4 минг 500 тонна лимон етиштирилади. Жорий йилда етиштирилган лимон ҳосилининг 3 минг тоннага яқинини хорижга экспорт қилиш ва 3 миллион 600 минг доллардан ортиқ валюта тушумини таъминлаш кўзда тутилган.

Айни вақтда туманда қишлоқ хўжалигида янги тармоқ, цитрус мева - лайм етиштириш ривожланиб бормоқда. Аввалари лаймлар хориждан импорт қилинган бўлса, энди маҳаллийлаштириш эвазига ички истеъмолдан ортган маҳсулот чет давлатларга экспорт қилинмоқда.

Жорий мавсумда вилоят божхона бошқармаси ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан қиймати 14,7 минг долларлик, 14,9 тонна лайм маҳсулоти экспортга расмийлаштирилган.

Учкўприк тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram