Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КЕЛГУСИ ЙИЛИ ФАРҒОНАДА ТУРКИЙ ДУНЁ ЭТНО-МОДА ФЕСТИВАЛИ, ТУРКСОЙ ОПЕРА КУНЛАРИ, ОЛТИН ВОДИЙ ХАЛҚАРО ҚЎШИҚ ФЕСТИВАЛИ КАБИ ЙИРИК ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2022-11-14 16:35:23    276

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизга амалий ташриф билан келган TÜRKSOY – Халқаро туркий маданият ташкилоти Бош котиби Султанбай Раев билан учрашди.

Самимий мулоқот чоғида Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорлик алоқалари кучайиб бораётгани, Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити кўплаб йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим воқеа бўлгани таъкидланди. Ушбу саммит доирасида Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистоннинг туркий маданият халқаро ташкилотига тўлақонли аъзо бўлгани мамнуният билан эълон қилингани қайд этилди.

Учрашув чоғида 2023 йил август ойида Фарғона шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Туркий дунё Этно-мода фестивали, шунингдек, келгуси йил июль ойида Халқаро туркий маданият ташкилотига аъзо мамлакатлар санъаткорлари иштирокида Фарғонада ташкил этилиши кўзда тутилаётган TÜRKSOY опера кунлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

TÜRKSOY Бош котиби Султанбай Раев, Этно-мода фестивали мода, мусиқа, фольклор ҳамда миллий анъаналарни ўзида жамлаган йирик маданий тадбир бўлишини таъкидлаб, Фарғонада ушбу фестиваль доирасида Халқаро туркий маданият ташкилоти аъзо мамлакатлар миллий либослари кўргазмаси билан бирга, ушбу мамлакатларнинг энг олд дизайнерлари томонидан айнан Марғилон атласидан тикилган либослар намойиши куни ҳам ташкил этилиши режалаштирилаётганини маълум қилди. Бу ғоя Марғилон атласи билан туркий либослар уйғунлигини шакллантириб, ўзига хос янги мода йўналишига асос бўлиши қайд этилди.

Келгуси йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида ҳам Туркий давлатлар ҳунармандлари кўргазмаси ташкил этиш, шакллантириш кўзда тутилаётган Туркий дунё номоддий маданий мероси рўйхатига фарғона ҳунармандчилиги намуналарини киритиш юзасидан ҳам ҳамфикрлиликка борилди.

Туркий дунё маданиятида ўзига хос ўринга эга Фарғона вилоятида келгуси йил июль ойида Халқаро туркий маданият ташкилотига аъзо мамлакатлар санъаткорлари иштирокида TÜRKSOY опера кунлари ташкил этиш масаласи ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди. Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида барпо этилаётган 4000 ўринли амфитеатр ушбу тадбирга бош майдон бўлиши белгиланди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказилиши режалаштирилган “Олтин водий” халқаро қўшиқ фестивалини TÜRKSOY ҳамкорлигида ташкил этиш, унга Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари билан бирга Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Қозоғистоннинг Фарғона ҳудудида жойлашган ҳамда унга чегарадош вилоятлари санъаткорлари иштирокини таъминлаш, фестивални анъанавий шаклда ҳар йили турли ҳудудларда ўтказишни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди. TÜRKSOY Бош котиби қўшни мамлакатлар мутасадди органлари билан ушбу фестиваль бўйича мувофиқлаштириш масалаларига кўмаклашадиган бўлди.

Учрашувда шунингдек, туркий давлатлар театрларининг ўзаро гастролларини ташкил этиш бўйича ҳам сўз юритилди.

2023 йил 1 январдан бошлаб TÜRKSOY – Халқаро туркий маданият ташкилотида Ўзбекистоннинг доимий вакили фаолият бошлашини маълум қилган Султанбай Раев, бу ўзаро ҳамкорликни янада жадал ривожлантиришга ёрдам беришини қайд этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонада Халқаро туркий маданият ташкилоти билан ҳамкорликда режалаштирилаётган барча тадбирларни қўллаб-қувватланишини қайд этиб, уларни юқори савияда ўтказиш учун зарур бўлган барча шароитларни ташкил этишга тайёр эканликларини билдирди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram