Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАРҒОНА СТАНЦИЯСИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ 

×

 2022-11-15 10:13:20    65

PDF юклаш
Чоп этиш


"Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий тажриба станциясини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. (https://regulation.gov.uz/uz/d/71091)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимликларининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий-тажриба станциясини ташкил этиш таклифига розилик берилади.

Илмий тажриба станцияси вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

• сабзавот, полиз ва картошка экинлари маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш;

• сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш, механизациялаш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;

• илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва улар ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Фарғона шаҳар ҳокимлиги захира ер балансида бўлган "Умид нигоҳи" массиви Мустақиллик ҳудудидан 19,16 гектар ер майдонини илмий-тажриба станциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб беришни таъминлайди.

Илмий-тажриба станцияси маъмурий биноси Фарғона шаҳар Фаровонлик кўчаси, 12-уйда жойлашган Фарғона вилояти ҳокимлиги балансида бўлган (собиқ Тут парвонасига қарши курашиш бўлими маъмурий биноси)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан жойлаштирилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram