Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ВИЛОЯТИМИЗДАГИ МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗЛАРНИ ЎЗИДА ЖАМЛАГАН “ДЎСТЛИК УЙИ” ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-11-17 21:16:12    77

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳри Қиргули мавзесида “Дўстлик уйи”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, мутасадди раҳбарлар, вилоятдаги немис, славян, яҳудий, татар, қирғиз, корейс, тожик, турк миллий маданий марказлари ҳамда вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар миллатлараро ҳамдўстлик, тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш - Давлатимиз раҳбари бошчиликларида олиб борилаётган одилона сиёсатнинг асосий тамойилларидан бири эканини таъкидлаб, Президентимиз ташаббуслари билан миллий маданий марказларга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор кўрсатилаётгани, бугун фойдаланишга топширилган Дўстлик уйи ҳам ушбу юксак эътиборнинг намунаси эканини қайд этдилар.

Вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 3,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланиб реконструкция қилинган, бугун кўркам ва замонавий қиёфага эга бўлган собиқ “Нефтчи” маданият саройи биноси эндиликда турли миллат ва элат вакиллари учун ҳақиқий дўстлик масканига айланди. Бу ерда вилоятимиздаги 8 та миллий маданий марказларга алоҳида хоналар ажратилди, тўгараклар ўтиш ва турли тадбирлар ташкил этиш учун концерт зали замонавий кўринишга келтирилди.

4 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилаётган Фарғонада турли миллат ва элатлар “Ўзбекистон – умумий уйимиз” деган эзгу шиор билан дўстлик ва тотувликда ҳаёт кечираётгани, барча бирдек юрт равнақига муносиб ҳисса қўшаётгани қайд этилди.

Вилоятимизда 228 минг нафардан зиёд тожиклар, 77 минг нафардан ортиқ қирғизлар, 41 минг нафар руслар, 5,6 минг нафар корейслар, 4,8 минг нафар украинлар, 2 минг нафар татарлар ва 42 минг нафар яҳудий, турк, немис каби бошқа миллатлар вакиллари истиқомат қилаётгани айтилди. Шунингдек, 8 та - яъни рус, тожик, татар, немис, қирғиз, яҳудий, корейс ва турк миллий маданий марказлари, 202 та исломий ва 15 та ноисломий диний ташкилотлар аҳил-иноқликда фаолият олиб бормоқда.

Юртимизда ўзини ўзбекистонликман деб ҳисоблаган ҳар бир киши учун эркин яшаш, меҳнат қилиш, таълим олиш, миллий ва диний урф-одатларини бажо келтириш имкониятлари тўлиқ яратиб берилган. Шу маънода тадбирда ягона Ватан туйғусини асраб-авайлаш, ёш авлодни мана шу руҳда камол топтириш борасида самарали фаолият олиб бораётган миллий маданий марказларнинг раҳбарлари Галина Акопджанова, Семен Абдурахмонов, Виктор Лян, Валентина Миллер, Альбина Каримова, Нортожи Халибаева, Тохир Кападзе, Маъсуджон Мирзоев ва бошқа фидойиларни номлари ҳурмат билан тилга олинди.

Рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар бинода миллий маданий марказлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Турли миллатларнинг миллий анъана ва қадриятларини ўзида намоён этган куй-қўшиқлар ва рақслардан иборат концерт дастури тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram