Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 94 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАМДА ИССИҚХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

×

 2022-11-18 22:26:49    80

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Фарғона туманида амалга оширилган янги лойиҳалар билан танишиш жараёнида Дўстлик МФЙ ҳудудида “Ботиров Хамиджон” оилавий корхонаси томонидан ташкил этилган, лойиҳа қиймати 3 миллиард сўм бўлган қуруқ меваларни қадоқлаш цехини ҳамда хонадондаги 30 сотих майдонда барпо этилган замонавий типдаги иссиқхонани кўздан кечирди.

Касаначилик усулида маҳалладаги 60 дан зиёд оилаларнинг бандлигини таъминлаб келаётган ушбу оилавий корхонада, асосан ўрик маҳсулотларини қуритиш ҳамда қадоқлаш ишлари йўлга қўйилган. Маҳсулотлар хорижий бозорларга, хусусан Россияга экспортга йўналтирилади.

Корхонада қуритилган ўрикларни қутиларда экспортга тайёрланаётганига гувоҳ бўлинди. Вилоят раҳбари хорижий мамлакатлардаги супермаркетлар тармоқлари учун жозибадор шаклда кичик ҳажмли қадоқлаш усулига ўтиш лозимлигини, бу маҳсулот нархини ҳамда хорижда рақобатбардошликни оширишга ёрдам беришини таъкидлаб, замонавий қадоқлаш линияси ўрнатиш тадбиркор учун манфаатли бўлишини қайд этди. Бу борада вилоятда мавжуд қадоқлаш корхоналари тажрибасини ўрганиш ҳамда лойиҳа ишлаб чиқиш лозимлиги таъкидланиб, уни амалга ошириш учун етарли банк кредити тақдим этилиши маълум қилинди. Шунингдек, оилавий корхонанинг сув таъминотини яхшилаш бўйича мурожаат ижобий ҳал этилди.

Вилоят ҳокими шунингдек, тумандаги “Kadirovs Green House” МЧЖ томонидан Миндонобод МФЙ ҳудудида 2 гектар майдонда ташкил этилган замонавий типдаги иссиқхона ҳамда ушбу ҳудудда “Миндонобод лимонлари” МЧЖ томонидан барпо этилган 1 гектарлик иссиқхона-лимонарийни бориб кўрди.

Тадбиркорлар билан мулоқот қилган вилоят раҳбари, қурилиш ишлари якунланаётган ушбу иссиқхона хўжаликларини табиий газга муқобил бўлган кўмир ёки бошқа турдаги ёқилғи билан иситиш тизимларини жорий этиш масаласини ўрганиб чиқиш, тежамкор иситиш қурилмаларини ўрнатиш бўйича ўз тавсияларини берди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram