Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-11-18 22:56:50    81

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Фарғона туманидаги янги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишди, ташаббускор тадбиркорлар билан вилоят ҳокимлиги кўмагида лойиҳаларни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш масаласида мулоқот ўтказди.

Туманнинг Юқори Арча МФЙ ҳудудида “Чимён Нафис” МЧЖ томонидан спорт майдончалари учун шунингдек, ишлаб чиқариш объектлари учун резина гиламлар ва плиткалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Қиймати 3,9 миллиард сўм бўлган лойиҳа натижасида яроқсиз автомобиль балонларини қайта ишлаш орқали йиллик 600 минг кв.метр 5 турдаги резина плита ва тўшамалар ишлаб чиқариш қуввати яратилди.

Корхона томонидан келгуси йилда умумий қиймати 2,5 миллион доллар шундан, 2 миллион доллар хорижий инвестиция иштирокида метал черепица ишлаб чиқариш лойиҳаси режалаштирилган бўлиб, 20 та янги иш ўринлари яратилади, йиллик 1,8 миллион кв.метр том қоплама маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ушбу ҳудудда жойлашган "Far mega xold plast" МЧЖда қиймати 1,5 миллиард сўм бўлган пластик трубалар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиб, 15 та иш ўринлари яратилган. Корхона фаолиятини кенгайтириш учун банк кредити олишга кўмаклашиш бўйича тадбиркорнинг вилоят ҳокимига мурожаати ижобий ечим топди.

Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган “Chimyon Stall” МЧЖ томонидан қиймати 5 миллиард сўм бўлган тайёр метал буюмлар ишлаб чиқариш ва тунука маҳсулотларига ишлов бериш лойиҳаси амалга оширилиб, ҳозирда 10 нафар ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқда. Корхона раҳбари, тунукадан паррандачилик комплекслари учун зарур бутловчи қисмлар ҳам тайёрланаётганини, ҳозирда туркиялик ҳамкорлар билан бирга паррандачилик комплексларини тўла ички бўлмаларини тайёрлаб бериш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилаётганини маълум қилиб, лойиҳа учун ишлаб чиқариш майдони ажратиш масаласида мурожаат қилди. Ушбу масала белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram