Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ҲАМДА ИЧКИ ТУРИЗМ КЎЛАМИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

×

 2022-11-19 20:18:20    187

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесида бўлиб, “Дўстлик уйи”дан (собиқ Маданият саройи) Фарғона нефтни қайта ишлаш заводигача бўлган оралиқдаги хиёбонни ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Вилоят ҳокимининг ўтган йилги ўрганишлари давомида ушбу хиёбоннинг қаровсиз экани кўзга ташланиб, шаҳар мутасаддиларига ушбу ҳудудни ободонлаштириш, енгил овқатланиш шахобчалари ташкил этиш, янги манзарали дарахтлар экиш, гулзорлар барпо этиш орқали аҳоли дам олиши ҳамда бўш вақтини ўтказиши учун имконият яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилганди.

Ушбу топшириқлар ижроси доирасида ҳозирда хиёбон ҳудудида қатор енгил турдаги хизмат кўрсатиш шахобчалари барпо этиш ишлари якунланмоқда, аҳоли учун ўриндиқлар ўрнатилган. Бироқ ҳудудни яшиллаштириш, манзарали гуллар экиш, ёритиш тизимини жорий қилиш, бепул Wi-fi зоналар ташкил этиш бўйича ишлар ҳали ташкил этилмаган. Вилоят раҳбари бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича аниқ муддатли кўрсатмалар берди. Хиёбоннинг икки четига бетондан чегаралар ўрнатилганига танқидий эътибор қаратган вилоят раҳбари, аҳолига қулайлик учун уларни олиб ташлаш бўйича топшириқ берди. Келгуси ойда хиёбон ҳудудида оммавий кўчат экиш тадбирини ташкиллаш юзасидан вазифалар белгиланди.

Қиргули спорт-балиқчилик хўжалиги сифатида фойдаланиб келинаётган кўл кўздан кечирилди. Ушбу сув ҳавзаси кўп йиллар давомида фарғоналиклар учун чўмилиш ва дам олиш маскани сифатида хизмат қилиб келган, бироқ ҳозирда самарасиз фойдаланиб келинмоқда. Вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғига ушбу кўлни ҳамда унинг атрофини топосъемка қилиш, бу ерда замонавий туристик хизматлар билан бойитилган чўмилиш ва дам олиш зонаси ташкил этиш бўйича концепция ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Шаҳарнинг Сурҳтепа МФЙ ҳудудидаги ўрганишлар давомида кўплаб маҳаллада яшовчилар ўз хонадонлари ҳудудидан ўтган канал ёқасига сўрилардан иборат дам олиш жойлари ташкил этишгани кўзга ташланди. Хизмат кўрсатиш маҳаллада бандликни таъминлашнинг асосий турларидан бири экани маълум қилинди. Вилоят ҳокими бундай дам олиш масканларини умумий концепцияга бирлаштириш, ҳудудни ободонлаштириш, маҳаллада ички туризм учун шароитларни яхшилаш, тақдим этиладиган хизматлар борасида тарғибот ишларини олиб бориш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram