
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИК: ФАРҒОНА ШАҲРИДАГИ СУРХТЕПА МФЙДА ОИЛАВИЙ ПОЙАБЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ БОШ ОМИЛ БЎЛМОҚДА

2022-11-19 21:03:46 74
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Фарғона шаҳрида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида Сурхтепа МФЙда жойлашган оилавий пойабзал ишлаб чиқариш корхоналарини бориб кўрди.
Камолиддин Закиров раҳбарлигидаги “Ҳайрихон Камол орзу” оилавий корхонасида кунига 500 жуфтга яқин пойабзаллар ишлаб чиқарилади. Кичиккина ҳовлида жойлашган корхонада маҳалладаги 50 нафардан зиёд аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлган.
Саъдулла Раҳимов томонидан ташкил этилган “UZ.V&M Shoes For Men” оилавий корхонасида эса 40 нафар маҳалладошлар фаолият олиб боришади. Ушбу корхонада кунлик 150 жуфт пойабзал ҳамда 2000 дона пойабзал таг қисми ишлаб чиқарилади. Корхона қошида чакана савдо дўкони ҳам мавжуд. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг Тожикистонга экспорти ҳам йўлга қўйилган.
Тадбиркорлар билан мулоқот қилган вилоят раҳбари, жаҳондаги бозор конъюнктурасини тўғри баҳолаб, хориждаги талабдан келиб чиқиб экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, кичик корхоналар ягона бренд остида маҳсулотни бозорга тақдим этиш бўйича иш ташкил этиш лозимлиги юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Вилоят раҳбари ушбу корхоналар фаолиятини кенгайтириш учун Жаҳон банки ва Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларини жалб этишга кўмаклашиш бўйича Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғига топшириқ берди.
Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарига ҳудудда электр таъминотини яхшилаш бўйича иш ташкил этиш вазифаси юклатилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram