Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА АРХАНГЕЛЬСК ЎРТАСИДА ИЛМИЙ ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2022-11-21 18:41:31    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Россиянинг Архангельск шаҳридаги Шимолий (Арктика) федерал университети (ШАФУ) ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Архангельскда бўлиб ўтган халқаро конференция доирасида вилоят Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ҳамда Шимолий (Арктика) федерал университети ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Меморандумни вилоят Педагогик маркази раҳбари Феруза Соҳибова ва ШАФУ университети ректори Елена Кудряшова имзоладилар.

Ҳамкорликда ШАФУ таълим дастурлари доирасида педагогика, психология, ижтимоий иш, махсус (дефектологик) таълим каби йўналишлар бўйича қуйидагича тадбирлар ташкил этилади:

- Фарғона вилояти Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази ходимлари учун амалиёт;

- Фарғона вилояти ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ва семинарлар;

- касбий фаолият мактаб ўқувчилари учун йўл-йўриқ платформалари.

Жорий йил сентябрь ойида Ломоносов номидаги Шимолий (Арктика) федерал университети делегацияси Фарғона вилоятидаги таълим муассасалари билан илмий ва таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида вилоятга ташриф буюрган эди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram