Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАСИГА АЛОҲИДА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

×

 2022-11-26 12:02:39    49

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йилнинг ўтган даврида Фарғона вилояти бўйича 526 та объектда умумий қуввати 7,4 мВтли қуёш электр панеллари ўрнатилди. Йил якунига қадар яна 3134 та объектда 5,9 мВтли қуёш электр панеллари ўрнатиш режалаштирилган.

Жорий йилда ижтимоий соҳа объектларида хусусан, 69 та мактабда, 28 та мактабгача таълим ташкилотида, 15 та соғлиқни сақлаш муассасасида ҳамда 7 та олийгоҳда ва бошқа объектларда қуёш электр панеллари ўрнатиш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 11 миллиард сўм маблағ ажратилди.

143 та кўп қаватли 2630 хонадонли уй-жойларга, 1300 та "Темир дафтар"га киритилган оилалар хонадонларига жорий йил якунига қадар қуёш панелларини ўрнатиш учун вилоят маҳаллий бюджет маблағларидан 2,8 миллиард сўм йўналтирилди ва бу борада ишлар жадал давом этмоқда. Эътиборлиси, қуёш панеллари ўрнатилган хонадонларга солиқ имтиёзлари берилиши ҳам кўзда тутилган.

“Фарғона Иссиқлик электр маркази” АЖ ҳудудида қуввати 1,8 мВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қурилиши якуний босқичга кирди. Лойиҳа қиймати 14,1 миллиард сўм бўлган ушбу Қуёш фотоэлектр станциясини қурилиш ишлари жорий йил 15 декабрга қадар якунига етказилади.

Туркиянинг Klintek İnşaat ve Enerji компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилаётган инвестицион лойиҳа доирасида Фарғона вилоятида экологик тоза технологияларни тадбиқ этган ҳолда чиқиндини қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Қиймати 170 миллион евро бўлган корхона ишга туширилса, вилоятимизда кунлик 2,5 минг тоннагача бўлган чиқиндини қайта ишлаш ҳисобига йиллик 52 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа устида музокаралар якуний босқичда давом этмоқда.

Шунингдек, хорижий инвестициялар ҳисобига Фарғона вилояти ҳудудида қуввати 100 МВт бўлган қуёш электростанцияси қурилиши лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram