Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ

×

 2022-11-28 12:49:39    50

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Авазбек Ўринбоев иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Вилоят тадбиркорларининг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида ўтказилган қабулда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 30 нафарга яқин тадбиркорнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабулда тадбиркорлар янги ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, тадбиркорлик учун зарур коммуникация тармоқларини тортиш, имтиёзли ва узоқ муддатли кредит олиш, “Ақлли бекат” қуриш, енгил типдаги бинони қонуний тартибда расмийлаштириш, ер майдонини аукционга қўйиб бериш ва бошқа турли масалаларда мурожаат қилдилар.

Хусусан, Зухриддин Маҳмудалиев Фарғона шаҳрида қад ростлаётган Экошаҳарда тиббиёт муассасаси қуриш нияти борлигини, Фарғона шаҳрида фаолият олиб бораётган Абдулқундуз Юнусов эса ўз ишини кенгайтириб Сўх туманида ҳам бўёқ ишлаб чиқариш корхонасини қурмоқчи эканлигини ва 20 тага яқин янги иш ўринларини яратишини маълум қилди.

Ҳар бир қилинган мурожаат вилоят ташкилотлари масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, тегишли тартибда тадбиркорларга кўмак кўрсатилиши учун чора-тадбирлар белгиланди. Қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имкони мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тушунтиришлар берилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram