Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БУВАЙДА ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-11-29 20:56:12    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Бувайда туманида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш жараёнида, тумандаги янги ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Беглар МФЙ ҳудудида жойлашган “Lion Print” хусусий корхонасида гофра коробкалар, этикеткалар, плёнка пакетлар каби жами 50 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирда корхонада 100 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилади. Маҳсулотлар ички бозор билан бирга қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Ҳозирда корхонада 5 миллион доллар қийматидаги янги лойиҳа доирасида 7 қаватли маъмурий бино ва 4 қаватли ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши якунланмоқда. Тадбиркор вилоят раҳбарига корхонанинг келгуси режалари ҳақида маълумот берди. Корхона раҳбарининг ҳудудни канализация тармоғига улашда амалий ёрдам бериш борасидаги мурожаати ижобий ҳал этиладиган бўлди. Шунингдек, корхона электр таъминотида огоҳлантиришсиз узилишларга йўл қўймаслик юзасидан масъулларга кўрсатма берилди.

Вилоят раҳбари “Al-Mansur” хусусий корхонаси томонидан туманда барпо этилаётган юқори кучланишли кабел маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилишини ҳам бориб кўрди. Лойиҳа қиймати 15 миллиард сўм бўлган корхонада қурилиш ишлари якунланиб, ҳозирда ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Корхона келгуси йил март ойида ишга туширилиши кўзда тутилган.

“Янгиқадам” МФЙ ҳудудида “Хумо мебель 2010” хусусий корхонаси томонидан жорий йилда амалга оширилган мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан ҳам танишилди. 5 миллиард сўм маблағ ҳисобига амалга оширилган лойиҳа натижасида 20 дан зиёд иш ўрни яратилган. Корхона фаолиятини такомиллаштириш ҳамда кенгайтириш мақсадида банк кредити олишга ёрдам бериш юзасидан тадбиркорнинг мурожаати ижобий ечим топди. Марказий банк вилоят бош бошқармаси раҳбарига Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредит олиш масаласида кўмаклашиш топшириғи берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram