Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ТУРКИЯ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ АМАЛИЙ ҚАДАМЛАРИ ҚЎЙИЛДИ

×

 2022-11-30 11:05:05    48

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ва вилоят ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси котибияти мудири Азимжон Юлдашев 23-28 ноябрь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб, турк сармоядорлари ҳамда ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор самарали музокаралар ўтказдилар. Учрашувларда эришилган келишувлар Фарғона вилояти ва Туркия ўртасида иқтисодий-инвестицион ҳамкорликнинг янги амалий қадамлари бўлди.

Фарғона-Истанбул ишбилармонлар кенгашини тузиш юзасидан ўртага ташланган ташаббус икки томонлама алоқаларни кенгайтириш учун муҳим омил бўлиши шубҳасиз. Кенгаш учун туркиялик тадбиркор Билал Ширин томонидан беғараз асосда Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида 4 қаватли бино қуриб берилишига келишилди. Бинода ўзбек-турк бизнес учрашувлари, конференциялар ўтказиб борилади ва турк тадбиркорлари томонидан вилоятда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар доимий шоуруми ташкил этилади.

Амалга оширишга келишилган аниқ келишувлар орасида Фарғонада темперланган ойна ва шиша қадоқлар ишлаб чиқариш бўйича Туркия-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш, “Gersan Elektrik” компанияси томонидан вилоятимизда электромобилларни қувватлантириш аппаратларини ишлаб чиқариш ва қувватлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш, Фарғонада турк сармояси ҳисобидан йирик заргарлик корхонаси ҳамда заргарлар тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш, Фарғона шаҳрида халқаро “Ocakbaşı” ресторанлар тармоғига кирувчи 2 та турк ресторани очиш, кўп қаватли модулли уйлар қуриш бўйича инновацион Туркия тизимини вилоятимизда жорий этиш каби лойиҳаларни қайд этиш мумкин.

Шунингдек, ташриф давомида Туркиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан Фарғонада текстиль маҳсулотлари, саноат бўёқлари ишлаб чиқариш соҳасига инвестиция киритиш, вилоятимизда давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт парки фаолиятини ташкил этиш, тиббиёт соҳасига ахборот технологияларини жорий этиш масалалари каби истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан самарали музокалар ўтказилди.

Жорий йил декабрь ойида турк компаниялари раҳбарларининг вилоятимизга ташрифини ташкиллашга келишиб олинди. Фарғона шаҳрида ўтказиладиган учрашувларда ҳар бир лойиҳа кесимида Йўл харитаси ва тармоқ графиклари ишлаб чиқилади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram