Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 104 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОНДА ЛИМОНЧИЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН СОЙЁНИ МАҲАЛЛАСИДА ҲАР БИР ХОНАДОНДА ЛИМОНАРИЙ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БЎЛДИ

×

 2022-12-01 22:10:05    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ёзёвон туманидаги ўрганишлари давомида Сойёни МФЙда аҳоли хонадонларида бўлди. 3 ярим минг нафарга яқин аҳоли, 653 та хонадон бўлган ушбу ҳудуддаги 374 та хонадон томорқаларида иссиқхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти узоқ йиллардан бери лимончилик билан шуғулланмоқда.

Вилоят ҳокими билан мулоқот қилган маҳалла аҳли, 1 сотих майдонда ўртача 500 кг ҳосил, қарийб 4 миллион сўм даромад олишаётганини қайд этдилар. Маҳаллада яшовчи Акбарали Каримов хонадонида 12 сотих майдондаги лимонарийдан 50 миллион сўм даромад олиш билан бирга, 170 қути асалари парваришлаб, бир йилда 90 миллион сўм соф фойда олишга эришишди.

Маҳаллада лимон етиштириш билан бирга, йилига 50 минг туп лимон кўчатлари тайёрланади ва бу ҳам аҳолининг муҳим даромад манбаи ҳисобланади.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашган вилоят раҳбари, маҳалладаги барча хонадонларда лимонарий ташкил этиш бўйича кўрсатма берди ва бунинг учун кредит масаласида кўмак берилишини маълум қилди.

Шунингдек, асаларичиликни ривожлантириш мақсадида тумандаги ўзлаштирилмаган ер майдонларидан павлония етиштириш учун ер ажратиш борасидаги маҳалла вакилларининг мурожаати ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram