Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТДАГИ БАРЧА БОЛАЛАР ВА ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛАДИ, МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИ РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ, МУРАББИЙЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ АНИҚ НАТИЖАЛАРГА БОҒЛАНАДИ

×

 2022-12-01 22:21:12    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Ёзёвон туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб, БЎСМ қошида ташкил этилган “Ёзёвон-БЎСМ” футбол клуби ва “Қалқон” волейбол клублари аъзолари ҳамда мактаб мутасаддилари билан мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида спорт мактабида жами 77 нафар мураббий фаолият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг кўплари оммавий бўлмаган спорт турларига ихтисослашгани, жами қамраб олинган ўқувчилар сони атиги 1300 нафардан зиёд экани маълум бўлди. Жамоавий спорт турларида ҳамда Олимпия спорт турларида фаолият кўрсатаётган мураббийлар сони сезиларли даражада кам экани қайд этилди.

Вилоят раҳбари мутасаддиларга вилоятдаги барча болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти, ҳар бир мактабдаги мураббийлар ва уларнинг ўқувчилари сони, эришилаётган натижалар бўйича танқидий-таҳлилий ўрганиш ўтказиш бўйича топшириқ берди.

БЎСМларнинг вазифаси болалар ва ёшларнинг мактабдан ташқари спорт таълими тизимини янада такомиллаштириш, спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчилар тайёрлаш, спортни оммалаштириш бўлиши кераклигига эътибор қаратган вилоят ҳокими, мураббийлар сони спорт турининг оммабоплигига ҳамда талабларга мос бўлиши кераклигини қайд этди. Бундан буён мураббийлар фаолияти самарадорлиги аниқ натижаларга боғланишини таъкидлаган вилоят ҳокими, бу талабни қўйишдан аввал ҳар бир БЎСМни керакли спорт анжомлари, формалар билан таъминлаш бўйича режали иш ташкил этилишини маълум қилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram