Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 259 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕШАРИҚДА ЯНГИ ЙИРИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВА САВДО МАЖМУАСИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2022-12-02 23:05:06    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ туман марказидаги Навбаҳор МФЙда жойлашган “Marhaba” хизмат кўрсатиш мажмуасида бўлди. Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўм бўлган ушбу мажмуа 2 миллиард сўм банк кредити ҳамда тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан барпо этилиб, ишга туширилди. Дастлабки босқичда 20 нафар бешариқлик йигит-қизлар доимий иш ўрни билан таъминланди.

Мажмуада ҳозирги кунда замонавий мебеллар, оргтехника ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган маиший техника маҳсулотлари савдоси йўлга қўйилган. Харидорлар учун қулай тўлов усуллари тақдим этилаётгани, савдо ҳажмининг кунлик кўпайишига олиб келмоқда.

Тумандаги Олтинкўл МФЙда тадбиркор Шерзод Эркабоев “SHERWOOD DIZAYN” МЧЖ томонидан тайёрланган 300 ўринли мактаб қуриш ва ёзги оромгоҳни замонавийлаштириш режаси бўлган, қиймати 9,5 миллиард сўмлик “Green Campus” лойиҳаси билан таништирди. У 2023-2024 йилларда 1,6 гектар жойда амалга оширилиши белгиланган.

Вилоят раҳбарига шунингдек, туманда 2022-2024 йилларда барпо этилиши кўзда тутилган савдо дўконлари ва турар-жой мажмуалари, мактабгача таълим муассасаси ва хусусий мактаб қуриш, тайёр бетонлар ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи ташкил этиш лойиҳалари ҳам тақдим этилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари доимий эътиборда эканини қайд этган вилоят ҳокими, амалий лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram