Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 175 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА НАВБАТДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-12-05 16:30:33    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги вилоят "Тадбиркорлар уйи"да вилоят ҳокимининг ўринбосари Хожиқўзижон Исақов иштирокида тадбиркорлар қабули ташкил этилди. Унда турли йўналишларда фаолият олиб бораётган 20 нафардан зиёд тадбиркорларнинг мурожаатлари эшитилди.

Фуқаролар тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, янги технологияларни сотиб олиш, паррандачиликни ривожлантириш учун банк кредити олиш, қум ва шағал учун карьер олиш, табиий газ, кадастр масалалари, муқовалаш хизматини йўлга қўйиш учун жой ва рухсатнома олиш каби турли масалалардаги мурожаатларни ўртага ташладилар.

Ҳар бир мурожаат вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотларнинг масъуллари иштирокида кўриб чиқилиб, қабул давомида ҳал этилиши мумкин бўлганларига амалий ечимлар белгиланди. Баъзи мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб бориладиган бўлди.

Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди. 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram