Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 85 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ ФАРҒОНАДА КАТТА ТАНТАНА БИЛАН НИШОНЛАНДИ

×

 2022-12-12 21:00:51    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров соҳа ходимларини бугунги байрам – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан самимий табриклади.

Табиатнинг синовларига матонат билан бардош бера олгангина ҳақиқий деҳқон бўла олиши ва натижа олишлиги мумкинлигини алоҳида эътироф этган вилоят ҳокими, қишлоқ хўжалиги соҳасида жуда катта ислоҳотлар амалга оширилгани, натижалар йилдан йилга юксалиб бораётгани, пиллачилик ҳам тизимга тушгани, ғаллачиликда 100 центнер ҳақиқий ҳосил олинганини қайд этди. Ўткан йили ва бу йил ҳам республикада энг олди бўлиб, ғаллада юқори ҳосилдорликка вилоятимизнинг миришкор деҳқонлари, шу соҳада хизмат қилган барчани саъй-ҳаракати, меҳнати билан эришилгани таъкидланди.

“Бу йил пахтачиликда ҳам катта ютуқ қўлга киритилди. Бу йил йиғилган 286 минг тонна пахта ўз-ўзидан бўлмади. Қолаверса, 5 минг гектар ерни қисқаришини ҳисобга олган ҳолда ҳам ҳосилдорлик 37 центнерга чиқди. Бу йил ҳамма бирлашганлиги, бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилинганлиги шундай юксак натижа, юксак хирмонлар олинишини таъминлади, - деди вилоят ҳокими.

Вилоятимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига миннатдорчилик билдирган вилоят раҳбари, келгуси йилда ҳам ишларни шундай қатъият, бирдамлик билан давом эттиришга тилак билдирди.

Жорий йилда деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 285,8 минг тонна пахта, 819,5 минг тонна дон, 1261,7 минг тонна сабзавот, 348,1 минг тонна картошка, 154,4 минг тонна полиз, 387,8 минг тонна мева, 188,7 минг тонна узум маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Инвестиция лойиҳалари дастури асосида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича жами 1979,4 миллиард сўмлик маблағлар ҳисобига 356 та лойиҳалар амалга оширилиб, 4 915 та янги иш ўринлари яратилмоқда.

Тадбирда шунингдек, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Бош директори ўринбосари Бобур Ҳамраев ҳам сўз олиб, соҳа фидойиларини касб байрамлари билан қутлади.

Шундан сўнг йил давомида юқори кўрсаткичларга эришган фермерлар ҳамда соҳанинг илғор ходимлари “Қишлоқ хўжалиги фидойиси”, “Илғор фермер” кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Байрам тадбирида юртимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури байрамга ўзгача руҳ бахш этиб, барчани ўйинга чорлади.
















































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram