Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 310 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИ БОШЧИЛИГИДАГИ РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ БЕШАРИҚ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛГАН ЎРГАНИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2022-12-14 13:16:42    324

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан 10 кун давомида Бешариқ туманида бўлиб, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўргандилар, аниқланган муаммоларни ўз жойида ҳал этиш бўйича иш ташкил қилдилар.

Бугун вилоят ҳокимлигида ушбу ўрганишлар якунига бағишланган танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоалоқа орқали вилоятдаги шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижалари, аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар Бешариқ тумани мисолида таҳлил қилинди.

Инфратузилма ва ижтимоий соҳа объектларига янада кўпроқ эътибор қаратиш кераклиги, мурожаатлар билан ишлашда мурожаатнинг амалда ҳал этилиши устувор вазифа бўлиши лозимлиги йиғилиш давомида алоҳида таъкидланди.

Ҳар бир шаҳар ва туман секторлари раҳбарларига навбати билан муайян маҳаллаларда хатловлар ўтказиш, ҳар бир хонадонга кириб аҳоли яшаш шароитларини ўрганиш, муаммоларни бартараф этиш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Барча тоифадаги раҳбарлар ўзларига билдирилган ишончни оқлаш ва халқ розилигини таъминловчи амалий натижа таъминлаш учун ишлаши кераклиги уқтирилди.

Йиғилишда Бешариқ тумани секторлар раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам эшитилди.

















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram