Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 425 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТУРКИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ВА МУТАХАССИСЛАР ИШТИРОКИДА “FERGANA FERMER EXPO ÖZBEKISTAN – 2022” ТИЖОРАТ КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

×

 2022-12-14 13:39:01    321

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Фарғона политехника институтида “Fergana Fermer Expo Özbekistan – 2022” қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва доривор ўсимликлар инвестицион тижорат кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят AKIS (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими) Агрохизматлар маркази ҳамда Туркиянинг Селчуқ университети ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ва Туркиянинг қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаси масъуллари ва мутахассислари, олимлар, ишбилармонлар иштирок этмоқдалар.

Очилиш маросимида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов Давлатимиз раҳбари топшириқлари ва кўрсатмалари асосида Фарғонада қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва натижадорликни ошириш учун инновацион ва илмий ёндашувга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. Ўзбекистон ва Туркия муносабатлари ривожланиб бораётгани, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегациясининг жорий йил февраль ойида Туркияга амалий ташрифи натижасида Фарғона-Туркия ҳамкорлик алоқалари янада ривожланаётгани қайд этилди.

Туркиянинг Бурдур вилояти қишлоқ хўжалиги бошқарма бошлиғи Меҳмет Туғрул бундай кўргазма ва форумлар икки давлат қишлоқ хўжалиги вакилларининг ўзаро тажриба алмашишларига хизмат қилишига алоҳида эътибор қаратди.

Икки кун давом этадиган мазкур тижорат кўргазмасида Туркиянинг 16 та компаниялари ва 30 нафарга яқин қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлари иштирок этиши кутилаётгани, янги шартнома ва келишувлар амалга оширилиши маълум қилинди.

Шундан сўнг тадбир қатнашчилари чорвачилик, боғдорчилик, пахтачилик, уруғчилик, қишлоқ хўжалиги техникалари каби турли қишлоқ хўжалиги тармоқларида фаолият олиб бораётган туркиялик ишбилармонлар кўргазмалари билан яқиндан танишдилар.

Кун давомида “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида пахта етиштириш ва пахта тозалаш саноатида, чигит делинтациясида ҳамкорлик ва икки давлатнинг тажрибалари”, “Чорвачилик хўжалиги ва ривожлантиришда янги технологияларнинг аҳамияти” мавзусида панел сессиялар ташкил этилади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram