Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 162 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА БЕЛАРУСНИНГ "БЕЛЛЕСБУМПРОМ" КОНЦЕРНИ ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ЙИРИК МЕБЕЛСОЗЛИК КОМПАНИЯЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ЗАМОНАВИЙ МЕБЕЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2022-12-16 09:00:11    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Беларусь Республикасидаги 50 дан ортиқ йирик ёғочни қайта ишлаш, қоғоз-целлюлоза ишлаб чиқариш ва мебелсозлик корхоналарини ўзида жамлаган "Беллесбумпром" концерни раиси ўринбосари Геннадий Диковицкий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда мебелсозлик соҳасида вилоятимизда қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Замонавий уй ва офис мебеллари, мебель панеллари, ишлаб чиқарувчи Беларуснинг йирик корхоналари – “ФанДок” компанияси бош директори Андрей Портянков, “Мебельная фабрика” компанияси директори Сергей Потапенко, “Речицадрев” ОАЖ бош директори ўринбосари Дмитрий Пригара иштирокида ўтказилган мулоқотда Фарғона вилоятининг мебелсозлик имкониятлари юзасидан фикр алмашилди, Қувасой шаҳрида ва Бувайда туманида фаолият олиб борувчи мебелсозлик корхоналари билан ҳамкорликда вилоятимизда замонавий мебель ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди.

Фарғона вилояти мебелсозлари имкониятларини юқори баҳолаган "Беллесбумпром" концерни раиси ўринбосари Геннадий Диковицкий, ишлаб чиқарилаётган мебелларни жаҳон бозори талабларига мослаштириш, сифатли хомашёдан фойдаланиш, халқаро экологик ва сифат сертификатларини олиш ҳамда корхоналарга ISO 9001 стандартларини олиш борасидаги масалаларни ҳал этиш орқали катта экспорт имконияти шаклланишини қайд этди.

Ҳамкорликда амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳа доирасида Беларусдан олиб келинадиган хомашё ҳамда "Беллесбумпром" концерни компанияларининг халқаро бозор талабларига мос мебель ишлаб чиқариш тажрибасидан фойдаланилади.

Янги ташкил этилиши кўзда тутилаётган корхонада замонавий экспортбоп мебеллар, мебель панеллари, шунингдек уй ва офис эшиклари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Учрашувда шунингдек вилоятимиздаги туристик зоналар инфратузилмаларини яхшилаш мақсадида Беларусь компаниялари иштирокида енгил конструкцияли ёғоч панель уйлар қуриш борасида ҳам ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

"Беллесбумпром" вакилларининг маҳаллий тадбиркорлар билан музокараларидан сўнг ҳамкорликнинг кейинги босқичларини давом эттиришга келишилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram