Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 139 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ИНЧХОН ЎРТАСИДА БИРОДАРЛАШГАН ҲУДУДЛАР КЕЛИШУВИ ИМЗОЛАНДИ

×

 2022-12-16 13:32:28    69

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонага амалий ташриф билан келган Корея Республикаси Инчхон метрополитeн шаҳри ҳокимининг барқарор ривожланиш ҳамда сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Хэн Сук Ли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилояти билан Инчхон шаҳри ўртасида иқтисодий-инвестицион алоқаларни ҳамда ижтимоий, маданий бошқа қатор соҳаларда самарали ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президентининг дўстлиги ва сиёсий иродаси Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигига янги суръат бағишлагани ҳамда кўп қиррали муносабатларнинг изчил ривожланишига омил бўлаётгани мулоқот давомида алоҳида қайд этилди.

Ҳозирги кунда вилоятимизда Корея капитали иштирокида жами 43 та корхона фаолият олиб бораётгани, ўтган 2021 йилда 17,3 миллион долларни ташкил этган тўғридан тўғри Корея инвестициялари жорий йилнинг ўтган 11 ойида қарийб 45 миллион долларга етгани, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги ривожига тўлиқ ҳамоҳанглиги таъкидланди.

Иқтисодиёти ва саноати ўта ривожланган, халқаро бизнеснинг маркази бўлган Инчхон метрополитeн шаҳри билан Фарғона вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни кўп томонлама ривожлантиришга келишиб олинди.

Кореянинг энг йирик аэропорти жойлашган Инчхондан Фарғона шаҳрига тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиш масаласини тезлаштириш бўйича фикр алмашилди.

Хэн Сук Ли хоним Инчхон метрополитeн шаҳри мэри номидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровни Инчхонга расмий таклиф қилди. Вилоят делегациясининг Инчхонга ташрифини келгуси йилда амалга ошириш режалаштирилди.

Учрашув якунида Фарғона вилояти ва Инчхон ўртасида савдо, инвестиция, фан, таълим, маданият, санъат, спорт, туризм ва бошқа йўналишлар бўйича кенг кўламли ҳамкорликни кўзда тутган биродарлашган ҳудудлар келишуви имзоланди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев, Хуршиджон Аҳмедов, Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Эдвард Ким ҳам иштирок этдилар.
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram