Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ЁНҒИНДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛДИ. ФАРҒОНАЛИК 300 НАФАР ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ХОДИМЛАРИ КЕЛГУСИ ЙИЛ КОРЕЯДА МАЛАКА ОШИРАДИ

×

 2022-12-16 16:02:02    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонага Корея Республикасининг Инчхон делегацияси таркибида ташриф буюрган TDC компанияси президенти Чан Ин Чойни қабул қилди.

Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Эдвард Ким иштирокида бўлиб ўтган мулоқотда Фарғона вилояти ҳокимлиги ва TDC компанияси ўртасида ёнғиндан ҳимоя қилиш ва саноат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида Корея компанияси инвестицияси ҳисобига замонавий турар-жойлар барпо этиш масаласи ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистондаги ривожланишнинг янги даврида кўп қаватли уйлар қурилиши жадал бораётгани, йирик ишлаб чиқариш объектлари сони муттасил ортиб бораётганини таъкидлаб, бу жараёнда аҳолини ва объектларни ёнғиндан ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш янада долзарблик касб этаётганини қайд этди. Вилоят раҳбари бу соҳада илғор Корея тажрибасини ўрганиш ҳамда жорий этиш бўйича ҳамкорлик самарали бўлишига ишонч билдирди.

Мулоқот чоғида 2022 йил давомида Фарғонага Жанубий Корея томонидан 3 дона махсус ўт ўчириш автомобили ва 1 дона тиббий тез ёрдам техникаси, шунингдек, ҳимоя воситалари ва жиҳозлари бепул етказиб берилгани қайд этилди. Келгуси 2023 йилда яна 5 дона тиббий тез ёрдам техникаси етказиб берилиши Корея томонидан маълум қилинди.

Учрашув давомида фарғоналик 300 нафар ёнғин хавфсизлиги ходимларининг келгуси йил Корея томони ҳисобидан ушбу мамлакатда малака ошириши юзасидан келишувга эришилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва TDC компанияси ўртасида ёнғиндан ҳимоя қилиш ва саноат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Қўчқоров ҳам иштирок этдилар.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram