Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРЕЯНИНГ "KOREAN POPS ORCHESTRA" ЖАМОАСИ ФАРҒОНАДА КАТТА КОНЦЕРТ ДАСТУРИНИ НАМОЙИШ ЭТДИ

×

 2022-12-16 20:01:34    304

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят театр ва концерт саройида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги ҳамда корейс миллати вакиллари Ўзбекистонга жойлашганлигининг 85 йиллигига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди.

Корея Республикаси Инчхон метрополитeн шаҳри ҳокимининг барқарор ривожланиш ҳамда сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Хэн Сук Ли бошчилигидаги делегация билан бирга Фарғонага ташриф буюрган "Korean Pops Orchestra" жамоаси фарғоналиклар учун катта концерт дастурини намойиш этди.

Тадбирни очиш учун сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея Осиё-Тинч океани минтақасида Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган давлат эканига эътибор қаратиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президентининг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик алоқалари сўнгги даврда янги босқичга кўтарилганини қайд этди.

Корея Республикаси билан Фарғона вилояти ўртасида бугунги кунда кенг кўламли иқтисодий-инвестицион алоқалар билан бирга ижтимоий, маданий бошқа қатор соҳаларда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлаган вилоят раҳбари, Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Феннинг бу ҳамкорликни кучайтиришдаги хизматларини алоҳида миннатдорчилик билан эътироф этди. Хайрулло Бозоров ушбу тадбирни ҳамда корейс санъаткорларининг ташрифини ташкил этишдаги катта ҳиссаси учун Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Эдвард Кимга ҳам алоҳида ташаккурларини билдирди.

Кореянинг халқаро миқёсда машҳур "Korean Pops Orchestra" жамоаси ижросидаги куй-қўшиқлар залга йиғилганлар қаторидаги, вилоятимизда яшовчи 5 минг 600 нафардан зиёд корейс миллатига мансуб фуқароларимиз вакилларини ҳам мамнун этди.

Ўзбек эстрадасининг ёш ёрқин юлдузлари – Камрон Мамадалиев, Ноила Ҳабибуллаева ва Шаҳноза Ёқубжонова ижросидаги “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон” қўшиғи бугунги Ўзбекистон-Корея маданияти байрамига алоҳида зеб берди.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram