Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РИШТОН ТУМАНИ “ҚАЙРАҒОЧ” МФЙДА ЯНГИ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-12-17 16:43:13    67

PDF юклаш
Чоп этиш


Риштон тумани марказидан 12 километр олис масофада жойлашган "Қайрағоч" оилавий шифокорлик пункти “Қайрағоч” ва “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи 5000 нафардан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Туман ҳокимлиги масъуллари, тиббиёт ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида мазкур тиббиёт муассасаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савияси тобора юксалиб бораётганлигини таъкидладилар.

Замонавий қиёфага ва барча қулайликларга эга шифокорлик пункти янги биносини қурилиш ишларига 1 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу ерда нафақат келиб-кетувчилар, балки фаолият олиб борадиган 25 нафар тиббиёт ходимларининг самарали иш юритишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилган.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида Риштон туманида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Авазбек Усмонов.

- 14 та хонадан иборат тиббиёт масканида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли. Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, ижтимоий аптека, гиникология, физиотерапия, эмлаш, стерилизация, муолажа хонаси, лаборатория, 2 та кундузги стационар хоналари ҳам мавжуд. Бу ерда турли хасталикларни эрта аниқлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида қатор қулайлик яратилди, – дейди ОШП мудири Мухайёхон Мирзакаримова.

Янги иш бошлаган оилавий шифокорлик пункти зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланган. Қолаверса, шифокорларнинг самарали фаолият юритиши, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун барча шароитлар яратилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram