Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


2023 ЙИЛ ВИЛОЯТИМИЗДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ИЛМИЙ ЁНДАШУВ ЙИЛИ БЎЛАДИ: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚУВАЛИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2022-12-26 22:16:30    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қува туманида бўлиб, туман қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, механизаторлар, фермерлар билан учрашди.

Йиғилганларни кириб келаётган янги йил байрами билан самимий табриклаган вилоят ҳокими, деҳқончилик учун мураккаб бўлган жорий йилда пахтачиликда, ғаллачиликда ва мева-сабзавот етиштиришда юқори натижаларни қайд этган соҳа вакилларига такрор ўз миннатдорчилигини билдирди.

Вилоят ҳокими шудгорлаш ишларининг тўла якунланганлиги, далаларда ғаллалар бир текис униб чиққанлиги, юқори ҳосилдорликни таъминлашда муҳим омил бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларининг янги мавсумга шайлиги келгуси йилга хотиржам қадам қўйишга имкон беришини қайд этди.

Фермернинг кучи сифатли техникада эканига эътибор қаратган вилоят раҳбари, раҳматли Лола опа Муродованинг ҳар йили ўз фермер хўжалиги учун энг замонавий тракторлар, комбайнлардан сотиб олишини йиғилганларга мисол қилиб келтирди.

Хайрулло Бозоров 2023 йил вилоятимизда қишлоқ хўжалигига илмий ёндашув йили бўлишини таъкидлаб, келгуси йилдан барча суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлили ўтказилиши ва далаларнинг агрокимёвий картограммаларини ишлаб чиқилишини маълум қилди. Бунда озуқа моддалари билан таъминланганлик даражасига мувофиқ минерал ўғитларга бўлган илмий асосланган талаб, шунингдек, тупроқнинг шўрланиш даражасига қараб мелиорация қилиш режалари ишлаб чиқилади. Пахтачиликда бундай ёндашув билан гектаридан 50 центнердан ҳосил олиш келгуси йил вилоят фермерлари учун асосий мақсад бўлиши қайд этилди.

Тадбир якунида йил давомида самарали меҳнат қилган механизаторлар, фермерлар ва ишчиларга совғалар топширилди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram