Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА ЛОЙИҲА ҚИЙМАТИ 20 МИЛЛИОН ДОЛЛАР БЎЛГАН ART SOFT CERAMICS КЕРАМОГРАНИТ ПЛИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

×

 2022-12-28 16:44:34    235

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қувасой шаҳридаги Пакана МФЙ ҳудудида ташкил этилган кичик саноат зонасида лойиҳа қиймати 20 миллион доллар бўлган Art Soft Ceramics керамогранит плиталар ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсатлари, ўзлари бош бўлган ҳолда, ҳар қандай синовдан муваффақиятли ўтиш йўлини аниқ-равшан белгилаб бераётганликлари натижасида сўнгги йиллардаги пандемия, дунёдаги чуқур иқтисодий ва сиёсий инқирозлар, зиддиятларга қарамасдан, бугун мамлакатимиз барча иқтисодий кўрсаткичларда юқори натижалар қайд этаётганини қайд этган вилоят ҳокими, бунда тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш асосий омил бўлаётганини таъкидлади.

Бугун 40 дан зиёд корхонани бирлаштирган ҳамда таркибида 10 минг нафардан зиёд ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган Art Soft холдинги, Президентимизнинг жамиятимизда тадбиркорлик муҳитини қарор топтириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларининг меваси эканига эътибор қаратган вилоят раҳбари, ушбу компания бундан атиги бир неча йил аввал кичик ишлаб чиқариш корхонаси сифатида иш бошлаганини эсга олди.

Таъсисчиларнинг 8 миллион доллар ўз маблағлари ҳамда 12 миллион доллар Алоқабанк кредити ҳисобига қисқа муддатда ташкил этилган корхонада, йиллик 2 миллион кв.м керамогранит плиталари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қарийб 15 миллион долларлик қисми хорижга экспорт қилинади, қолган катта қисми ички бозорга йўналтирилади. Корхонада 220 та янги иш ўрни яратилиб, ходимлар учун муносиб меҳнат шароити яратилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram