Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЖОРИЙ ЙИЛДА ЮҚОРИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШГАН ВИЛОЯТИМИЗ СПОРТЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР

×

 2022-12-30 18:46:19    319

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида жорий йилда жаҳон, Осиё чемпионатларида ҳамда нуфузли халқаро турнирларда, Республика мусобақаларида юқори натижаларга эришган вилоятимиз спортчилари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. Вилоятимиз спортчиларини ҳамда мураббийларини, соҳа мутасаддиларини кириб келаётган янги йил билан қутлаб, жорий йилда халқаро спорт майдонларида мамлакатимизнинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди ва келгуси йил Фарғона вилояти спортчилари учун ёрқин ғалабаларга бундан ҳам бой бўлишига ишонч билдирди.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон спортини янада ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш масаласига алоҳида эътиборлари ҳамда бу борада қабул қилинган қатор қарорлари натижасида спортчиларимиз юртимиз шуҳратини дунёга ёйишаётганини таъкидлаган вилоят ҳокими, 2022 йил давомида вилоятимиз спортчилари томонидан турли даражадаги халқаро ва республика спорт мусобақаларида қарийб 4 мингта медаль қўлга киритилганини, бунинг 1058 таси олтинь медаль эканини мамнуният билан қайд этди. Яқиндагина бўлиб ўтган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида 15 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган вилоят терма жамоаси бу ўринда алоҳида эътироф этилди.

Вилоятимизда профессионал спортда эришилган ютуқлар билан чегараланмасдан, оммавий спортни ривожлантиришга, аҳолини, айниқса, ёшларни спортга ошно қилишга ҳам катта эътибор бериш кераклигини алоҳида таъкидлаган вилоят ҳокими, бу борада вилоятимиз бўйлаб ташкил этилаётган оммавий спорт клублари ўзига хос тажриба бўлишини айтиб ўтди. Жорий йилда вилоятимиз шаҳар ва туманларида бундай клублардан 56 та ташкил этилди ва бу ишлар давом этмоқда.

Бадантарбия билан, спорт билан машғул бўлинса, кунлик пиёда юриш одат қилинса ҳеч қандай дори-дармонга зарурат қолмаслигини қайд этган вилоят раҳбари, жойларда спортни оммалаштиришда, аҳолига соғлом турмуш тарзини кенгроқ тарғиб қилишда спорт соҳаси вакиллари асосий ўрин тутишига эътибор қаратди.

Тадбирда жорий йилда юқори натижаларга эришган 100 нафар спортчилар, мураббийлар ҳамда муассасалар раҳбарлари, шунингдек, фахрийлар пул мукофотлари ва совғалар билан тақдирландилар.

Бокс бўйича Осиё чемпиони Лазизбек Муллажонов тадбирнинг бош соврини – “Йилнинг энг яхши спортчиси” номинацияси ғолиблигига муносиб кўрилди.

“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси” номинациясида камондан отиш бўйича Осиё чемпионати ва кубоги совриндори Зиёда Абдусатторова, “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясида юнон-рум кураши бўйича вилоят терма жамоаси бош мураббийи Илшад Рафутдинов, “Йилнинг энг яхши аёл мураббийи” номинациясида эса камондан отиш бўйича вилоят аёллар терма жамоаси бош мураббийи Ирина Савинова мукофотларни қўлга киритдилар.

Бокс федерацияси Фарғона вилоят бўлими “Йилнинг энг фаол спорт федерацияси” сифатида эътироф этилди. Вилоят Спорт яккакурашларига ихтисослаштирилган спорт мактаби “Йилнинг энг фаол спорт муассасаси”, Данғара тумани спортни ривожлантириш бўлими эса “Йилнинг энг фаол ҳудудий спорт бўлими” деб топилди. “Спорт ТВ” телеканали Фарғона вилояти мухбири Бегзод Жўрабоевга “Энг фаол спорт тарғиботчиси” номинациясида мукофот топширилди.

Вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram