Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ТУРКИЯ САРМОЯСИ ИШТИРОКИДА ҚАТОР ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2023-01-12 10:45:03    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик инвесторларнинг бир гуруҳини қабул қилди. “CeraMine” компанияси бош директори Айдин Сарибейоглу, “Akkomarka” компанияси вакили Эркан Алкан ҳамда “Dansuk Engineering” компанияси вакиллари Уфук Экиз ва Гокхан Сарибайир билан бўлган учрашувда ушбу компаниялар томонидан Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Кўп тармоқли “CeraMine” компанияси вилоятимизда темперланган ойна ишлаб чиқариш, тупроқ йўлларни инновацион усулда кимёвий аралашмалар билан қаттиқ қопламали ҳолатга келтириш, тежамкор блокли қурилиш модуллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган текстиль маҳсулотларини Европа бозорига олиб чиқиш бўйича лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

7 та ресторан маркасига эга ҳамда Европа, Осиё ва Ўрта шарқ мамлакатларида 40 дан зиёд ресторанлар тармоғини ташкил этган “Akkomarka” компанияси Фарғона шаҳрида турли йўналишларда хизмат кўрсатувчи Туркия гастрономияси маркази ташкил этишни режалаштирмоқда.

Турар-жой, савдо ва саноат объектлари учун “ақлли” иситиш, совутиш, вентиляция тизимларини лойиҳалаштириш ва уларни ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилиш истагида бўлган “Dansuk Engineering” компанияси, Фарғона вилоятида қуёш панеллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласида ҳам ўз лойиҳа концепциясини ишлаб чиқмоқда.

Туркия компаниялари томонидан амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳаларнинг ҳар бири вилоят иқтисодиёти учун фойдали эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, ушбу инвестицион лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этилишида ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди.

Жорий йил февраль ойида туркиялик инвесторларнинг вилоятимизга қайта ташрифи давомида ҳамкорлик бўйича музокараларни амалий босқичда давом эттиришга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram