Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Yanvar 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ БИР ЖОНДИР!" – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ФАРҒОНАДА КАТТА ШОДИЁНАГА АЙЛАНДИ

×

 2023-01-14 18:24:50    203

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди.

Фарғона шаҳридаги “Файз” тантаналар мажмуасида ўтказилган тантанали тадбир вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттириш билан бошланди.

Президентимиз табрикларида таъкидланганидек, “ Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий армиямизнинг қиёфаси ва салоҳияти тубдан ўзгарди. Бугунги кунда Ўзбекистон Қуролли Кучлари мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга қодир бўлган, ҳаракатчан ва пухта қуролланган қудратли кучга айланди, деб айтишга барча асосларимиз бор”.

Тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулло Бузруков, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Хавфсизлик ва Мудофаа тизимлари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар, шунингдек, давлат, жамоатчилик ва ёшлар ташкилотларининг вакиллари иштирок этдилар.

Байрам тантаналари давомида юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган бир гуруҳ ҳарбийларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2023 йил 11 январдаги шахсий таркиб бўйича 1-сон буйруғи билан заҳирадаги полковник ҳарбий унвони берилди.

“Ҳарбий-маъмурий секторга сифатли раҳбарлик қилиб келаётганлиги, вилоят ҳудудида ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмаларини такомиллаштириш орқали давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси, ўтказилаётган ўқувларда кўрсатаётган фаоллиги, шунингдек халқ ва армиянинг бирдамликка эришиши ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ифтихор туйғусини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкиллашдаги ҳамкорлиги учун Фарғона вилояти ҳокими Бозоров Хайрулло Ҳайитбаевичга заҳирадаги полковник ҳарбий унвони ҳамда шахсий рақам берилсин” дейилади буйруқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шунингдек, Мудофаа Вазирининг 3-сон буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бугунги тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулла Бузруков ушбу буйруқларни ўқиб эшиттирди ва ҳарбий унвон гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишонини вилоят ҳокимига тантанали равишда топширди.

Тадбир элимиз ардоғидаги санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар билан давом этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram