Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИДА ҚУВА ТУМАНИДА ҲАРБИЙЛАРГА МАЪМУРИЙ БИНО ВА ЯНГИ УЙ-ЖОЙЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-01-14 19:22:08    212

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан Қува тумани Анорзор қишлоғидаги ҳарбий қисмда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари учун қуриб битказилган янги маъмурий бино, ижтимоий инфратузилма объектлари ҳамда хизмат уйларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлари раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими ҳарбийларни байрам билан қутлаб, Президентимиз томонидан бошланган ислоҳотлар ҳарбий соҳада ўз ижобий натижасини кўрсатаётгани, ҳарбий-маъмурий секторлар ташкил этилиб, жойларда давлат ҳокимияти органлари ҳам мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб келаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Кўплаб ҳарбий қисмларда, чегара қисмларида замонавий талаблар асосида янги биноларни барпо этиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилгани таъкидланди.

Чегара қўриқлаш взводи ҳарбий хизматчиларига 2 қаватли маъмурий бино ва 3 қаватли 24 хонадонли янги турар-жойни фойдаланишга топширилиши ҳам ҳарбийларга эътибор ва рағбатнинг яна бир намунаси сифатида қайд этилди. Ҳудудда барпо этилган стадион, болалар ўйингоҳи ва бошқа объектлар ҳарбийларга ва уларнинг оилаларига қулайликлар яратиши айтиб ўтилди.

Шундан сўнг 2 ва 3 хонали янги квартиралар калитлари ўз эгаларига тантанали топширилди. Аскар ва офицерларга, курсантларга совғалар ва китоблар ҳам тақдим этилди.

Манзилдаги шарт-шароитлар билан танишилиб, уй эгалари билан суҳбатлашилди. Нуроний отахонлар дуога қўл очиб, юртга тинчлик-осойишталик, оилаларга қут-барака тиладилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram