Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyun 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 113 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ, ПОЛКОВНИК ҲАРБИЙ УНВОНИ ҲАМДА I ДАРАЖАЛИ “НАМУНАЛИ ХИЗМАТИ УЧУН” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2023-01-14 19:46:06    781

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2023 йил 11 январдаги шахсий таркиб бўйича 1-сон буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.

“Ҳарбий-маъмурий секторга сифатли раҳбарлик қилиб келаётганлиги, вилоят ҳудудида ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмаларини такомиллаштириш орқали давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси, ўтказилаётган ўқувларда кўрсатаётган фаоллиги, шунингдек халқ ва армиянинг бирдамликка эришиши ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ифхтихор туйғусини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкиллашдаги ҳамкорлиги учун Фарғона вилояти ҳокими Бозоров Хайрулло Ҳайитбаевичга заҳирадаги полковник ҳарбий унвони ҳамда шахсий рақам берилсин” дейилади буйруқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шунингдек, Мудофаа Вазирининг 3-сон буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бугун Фарғона шаҳрида 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимизни ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбирида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулла Бузруков ушбу буйруқларни ўқиб эшиттирди ва ҳарбий унвон гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишонини вилоят ҳокимига тантанали равишда топширди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва вилоят жамоатчилиги номидан вилоят ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоровни ушбу юксак унвон ва мукофот билан табриклаймиз.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram