Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


2022 ЙИЛДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАН 62 ТА ДАВЛАТГА 786,4 МЛН. ДОЛЛАРЛИК САНОАТ ҲАМДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

×

 2023-01-31 11:08:34    293

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил якунига кўра, Фарғона вилоятидан хорижга экспорт қилинган саноат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 786,4 млн. долларни ташкил этди.

Бундан саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 556,8 млн. долларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажми 229,6 млн. долларни ташкил этди.

2020 йилда 525,4 млн. долларни ташкил этган Фарғона вилояти экспорт ҳажми, 2021 йилда 756,3 млн. долларга тенг бўлганди. 2020 йил якунлари билан солиштирганда 1,5 баробарга ўсиш қайд этилди.

2022 йил давомида вилоятимиз саноат маҳсулотлари экспортида ип-калава, мато, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари, ун ва ун маҳсулотлари, қурилиш материаллари, минерал ўғитлар ва пойабзал асосий улушга эга бўлди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида асосий улушларни гилос, узум, шафтоли, помидор, қуритилган мева-сабзавотлар, ўрик, анор, хурмо, дуккакли маҳсулотлар ва полиз маҳсулотлари ташкил этди.

Экспорт географияси бўйича маҳсулотлар 2022 йилда асосан Россия Федерацияси (343,4 млн. доллар), Хитой Халқ Республикаси (59,0 млн. доллар), қўшни давлатлар (191,9 млн. доллар) ҳамда Европа давлатларига (157,1 млн. доллар) ортилди.

Вилоятда 2020 йилда дунёнинг 58 та давлатига экспорт қилинган бўлса, 2022 йилда 62 та давлатга экспорт амалга оширилди. Экспорт географияси Гондурас, Кипр, Словакия ва Таиланд давлатлари ҳисобига кенгайди.

Шу билан бирга экспортёр корхоналар сони 2020 йилда 650 та бўлган бўлса, бугунга келиб ушбу корхоналар сони 780 тага етказилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram