Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЗАРБАЙЖОНЛИК ТРАНСПЛАНТОЛОГ ОЛИМ РАШАД ШОЛАН ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2023-02-04 15:39:23    282

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров озарбайжонлик халқаро миқёсда таниқли уролог-жарроҳ, трансплантолог, тиббиёт фанлари доктори Рашад Шоланни қабул қилди. Олий Мажлис Сенати аъзоси, “ANAMED” хусусий диагностика маркази директори Носирбек Абдуллахонов иштирокида ўтказилган учрашувда Фарғона вилоятида аҳолига урологик тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, вилоят аҳолиси учун буйрак кўчириш амалиёти ўтказиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хайрулло Бозоров 2022 йил июнь ойидан буён вилоятимиз соғлиқни сақлаш тизими билан ҳамкорликда иш олиб бораётган доктор Рашад Шоланни бугундан эътиборан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси этиб тайинлангани билан қутлаб, вилоят аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилиш ишига қўшиб келаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Доктор Шолан маслаҳатчи лавозимида болалар ва катталар учун буйрак соҳасида шу пайтгача хорижда амалга ошириб келинган ўта мураккаб жарроҳлик амалиётларини вилоятимиз тиббиёт муассасаларида маҳаллий мутахассислар иштирокида йўлга қўйиш, Фарғонада буйрак плантацияси соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг доимий малакасини ошириш масалалари билан шуғулланади.

Шунингдек, унинг раҳбарлигида Вилоят урология марказида вилоятимиз ҳудудидаги урологик хизмат кўрсатувчи барча тиббиёт муассасаларига буйрак хасталиги билан мурожаат қилган беморларнинг электрон умумий мониторингини юритиш, касалликларни барвақт аниқлаш ҳамда самарали даволашни ўз ичига оладиган тизим ҳам шакллантирилишига ҳам келишиб олинди.

Учрашувда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram