Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭКОШАҲАРДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛАШТИРИЛАДИ, БИНОЛАРНИНГ МУСТАҲКАМЛИГИ, ХАВФСИЗЛИГИ ВА СИФАТИ УСТИДАН ҚУРИЛИШ НАЗОРАТИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

×

 2023-02-07 18:46:38    312

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда – “Янги Ўзбекистон” массивида бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган йўлдош шаҳарчани бунёд этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Айни кунда Экошаҳарда 73 та кўп қаватли уйлар, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та мактаб, битта шифохона, 4000 ўринли амфитеатр қурилиши давом этмоқда. Вилоят раҳбари масъуллар ва қурувчилар билан суҳбатлашиб, ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг боришини бирма бир жойида муҳокама қилди.

Қурилиш ишларини белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш, бунда замонавий технологиялардан ва қурилиш услубларидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Баъзи қурилиш ташкилоти раҳбарларининг банк кредити олишга кўмаклашиш билан боғлиқ мурожаатлари ижобий ечимини топди.

Хайрулло Бозоров вилоят қурилиш соҳаси мутасаддиларига барпо этилаётган объектларнинг мустаҳкамлиги, хавфсизлиги, сифати ва фойдаланишда ишончлилигини таъминлаш учун қурилиш назоратини янада кучайтириш бўйича алоҳида топшириқлар берди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори билан Экошаҳар ҳудудидаги 50 гектар майдонда ташкил этилаётган кичик саноат зонаси учун таклиф қилинаётган лойиҳалар билан танишган вилоят ҳокими, уларни етарли даражада самарали эмас деб топди ва қайта кўриб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди. Ишлаб чиқариш жараёнларига инновацияларни жорий этиш, юқори сифатли маҳсулотлар яратиш, энг асосийси саноат зонаси ташкил этилиши ҳисобига ҳудуд аҳолиси учун етарли янги иш ўринлари ташкил этиш масалалари лойиҳаларни шакллантиришда устувор бўлиши лозимлиги қайд этилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram