Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 75 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ҲАМДА ТОЖИКИСТОННИНГ ВИЛОЯТЛАРИ ҲАМКОРЛИГИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

×

 2023-02-07 20:54:43    49

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзодани қабул қилди.

Самимий мулоқот чоғида Фарғона вилояти ҳамда Тожикистоннинг вилоятлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, хусусан пахтачилик, пиллачилик ва боғдорчилик, туризм соҳаларида ҳамкорликни, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш борасида фикр алмашилди.

Элчи Абдужаббор Раҳмонзода 2021 йилда вилоятимизда ўтказилган Фарғона-Баткен-Сўғд халқаро бизнес-форумида Фарғона вилояти ва Сўғд вилояти ўртасида имзоланган савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “Йўл харитаси”, Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 8-9 сентябрь кунлари ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Тожикистоннинг Сўғд вилоятига ташрифи ҳамда бу ташриф давомида имзоланган келишувлар, икки вилоят ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққанини қайд этди.

Қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Тожикистон вилоятларига Қўқондаги Indorama корхонасида ишлаб чиқарилаётган ўғитларни экспорт қилиш, Фарғона вилояти ва Тожикистон театрларининг ўзаро гастролларини ташкил этиш, Душанбеда бўлиб ўтадиган олий таълим муассасалари халқаро форумида вилоятимиз олийгоҳлари ректорлари иштирокини таъминлаш, зиёрат ва тиббий туризм йўналишларида ҳамкорлик қилиш каби масалаларда ўзаро ҳамфикрлиликка борилди.

Бешариқ туманининг Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда яқин кунларда тамал тоши қўйилиб, қурилиш ишлари бошланадиган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ эркин савдо зонаси минтақавий улгуржи ва чакана савдони ривожлантириш учун катта имконият яратиши қайд этилди.

Жорий йилда Фарғона вилояти ҳамда Тожикистоннинг Хатлон вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ҳам келишиб олинди.

Учрашувда Тожикистон элчихонасининг савдо масалалари бўйича вакили Шахбоз Шоев ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram